Хабарлар


Биржада сотилган авторақамларнинг ҳафталик ҳажми 900 млн сўмдан ошди

Жорий йилнинг 12 мартдан 18 мартигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 798,7 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 43% га ўсди. Сотув ҳажмларининг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Батафсил

Ургенчда товар бозорлари бўйича минтақавий семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари Ургенчда “Товар бозорларини либераллаштириш – фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлашнинг бош омили” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарнинг асосий мақсади тадбиркорлар, табиий монополия субъектлари, жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органлари вакиллари билан товар бозорларини либераллаштиришнинг замонавий тенденцияларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Батафсил

Бир ҳафтада ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг ҳажми 28% га ўсди

Жорий йилнинг 5 мартдан 11 мартигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 558 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 28% га ўсди. Хусусан сотув ҳажмларининг ўсиши биржа ва кўргазма-ярмарка савдолари платформаларида қайд этилди.

Батафсил

Хорижий мутахассис ЎзРТХБ да фьючерс бўйича тренинглар ўтказди

2018 йилнинг 5 мартидан 7 мартигача “ЎзРТХБ” АЖ марказий биносида «Расчетно-депозитарная компания» АЖ (Россия Федерацияси) муддатли бозорларда клиринг операцияларини бошқариш бошқармасининг бошлиғи - Ахмадишин Артур Равилевич томонидан ўқув машғулотлари ўтказилди. Мазкур семинар-тренинг муддатли бозорни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича чет эл амалиётини ўрганиш мақсадида тор доирадаги мутахассислар учун ташкиллаштирилди.

Батафсил

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ да 145 та янги шартномалар очилди

Жорий йилнинг 26 февралидан 4 мартигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 436,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Сотув ҳажмлари кўрсаткичининг ўсиши авторақамларни сотиш бўйича тузилган онлайн платформасида қайд этилди.

Батафсил

Биржа экспортининг ҳафталик ҳажми қарийб 11 млн АҚШ долларни ташкил этди

Жорий йилнинг 19-26 февралида “ЎзРТХБ” АЖ да тузилган барча битимларнинг умумий ҳажми аввалги мос ҳафтага нисбатан 2% га қисқариб, 563,4 млрд сўмни ташкил этди. Шунга қарамасдан, биржа савдолари платформасида товар ва хомашёларни сотувларини ўсиши қайд этилди.

Батафсил

Импорт қилинган ойна биржа нархлари пасайишига сабабчи бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январидаги №ПҚ-3479 сонли “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “ЎзРТХБ” АЖ ички биржа савдоларида алоҳида турдаги импорт қилинган маҳсулотлар миллий валютада сотилмоқда.

Батафсил

Биржа пахта экспортини амалга ошира бошлади

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ орқали “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толаси экспортга сотила бошлади. Бугунги кунда биржа савдолари орқали “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толасини экспорт қилиш учун 1 тоннали лот билан 40 та стандартлаштирилган биржа шартномалари очилган.

Батафсил

Товар-хомашё биржаси «SMS-хабарлаш» бўйича қатор хизматларини тақдим этмоқда

“ЎзРТХБ” АЖ Play-mobile контент-провайдер билан биргаликда мижозларни SMS-хабарлаш бўйича бир қатор лойиҳаларни жорий қилди. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳалар биржанинг AVTORAQAM савдо платформасида фаолият юритувчи онлайн аукцион иштирокчилари, ҳамда биржа савдоларида минерал ўғитларни харидорлари сифатида қатнашиб келаётган фермер хўжаликлари учун тақдим этилмоқда.

Батафсил