ЎзРТХБ нинг савдо ҳажмлари коррекцияга учради
Аввалги икки ҳафта давомида рекорд кўрсаткичлар қайд этилганидан сўнг, биржада тузилган битимлар ҳажми сезиларли равишда қисқарди. Шу тариқа, 1-7 декабрь кунлари биржа орқали сотилган маҳсулотлар ҳажми 164,2 млрд сўмгача қисқарди. Бу орада, валюта савдо майдончасида савдоларнинг ижобий динамикаси кузатилди.
БатафсилЎзРТХБ узликсиз икки ҳафта давомида ҳафталик максимумга эришмоқда
Сўнги икки ҳафта давомида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг ҳажми бўйича ҳафталик рекорд кўрсаткичлари янгиланди. Хусусан, 24 ноябрдан 30 ноябргача бўлган давр мобайнида тузилган битимларнинг ҳажми 215,5 млрд сўмдан 216,9 млрд сўмгача ошган. Шу билан бирга, биржа савдоларидан ташқари барча савдо платформаларда ижобий динамика қайд этилмоқда.
ЎзРТХБ да навбатдаги рекорд кўрсаткичга эришилди
17-23 ноябрь кунлари мобайнида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми кўтарилиб, жорий йил учун максимал даражага чиқди – 215,5 млрд сўм. Ушбу рекорд даражадаги кўрсаткич кўргазма-ярмарка савдолари ва электрон харидларнинг тез суръатлар билан ўсиши билан боғлиқ бўлди.
ЎзРТХБда ҳафталик савдо ҳажмлари 200 млрд сўмдан ошди
Икки хафталик танаффусдан сўнг ЎзРТХБда ижобий динамика тикланмоқда. Хусусан, 10-16 ноябрь кунлари биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 30,7 фоизга, яъни 209,3 млрд сўмгача кўтарилди. Ушбу ўсиш бир ҳафта давомида бир ярим каррага ошган биржа савдолари эвазига эришилмоқда.
Кўргазма-ярмарка савдоларида ҳафталик рекорд ўрнатилди
Ноябрь ойининг бошларида ЎзРТХБ да амалга оширилган битимларнинг ҳажми анъанавий тарзда пасайиб кетди. Хусусан, 3-9 ноябрь кунлари биржада тузилган битимларнинг ҳажми 160,1 млрд сўмни ташкил этди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,9 млрд сўмга кам деганидир. Пасайиш тенденцияси биржа савдолари ва электрон харидлар тизимида қайд этилди. Кўргазма ярмарка савдолари бўйича эса аксинча кескин ўсиш кузатилиб, унда 34,7 млрд сўмлик ҳафталик рекорд ўрнатилди.
“ЎзРТХБ” АЖ 9 ойлик якунларини кўриб чиқди
1 ноябрь куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий офисида шу йилнинг 9 ойи давомидаги биржа фаолияти якунлари, ҳамда йилнинг қолган даври учун вазифаларни белгилашга бағишланган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда марказий аппаратнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.
Давлат харидлари тизими ҳафтани ижобий нуқтада якунлади
Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг товар бозорларида икки ҳафталик ўсишдан сўнг, яна бир бор тўхталиш даври кузатилди. 20-26 октябрь кунлари давомида биржанинг савдо платформаларида харид қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 10,6 фоизга пасайиб, 180,5 млрд сўмни ташкил этди. Шунга қарамай, давлат харидлари тизимида сезиларли жонланиш ҳолати қайд этилмоқда.
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
24 октябрь куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппаратининг биносида саноат корхоналари, шу жумладан кабель-ўтказгич ва электротехника саноатида фаолиятини юритиб келаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари иштирокида “очиқ эшиклар куни” ўтказилди. «Ўзэлтехсаноат» АЖ билан биргаликда ташкил этилган ушбу тадбирнинг ўтказилишидан мақсад давлат ва корпоратив харидлари бўйича савдо иштирокчиларига керакли маслаҳат бериш, ҳамда ушбу савдо платформаларни имкониятлари ва афзалликлари билан таништириш.
ЎзРТХБда тузилган ҳафталик битимларнинг умумий ҳажми 201,9 млрд сўмни ташкил этди
Ўтган ҳафтада биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 201,9 млрд сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафтада ЎРТХБ савдо иштирокчилари ижобий кайфиятни сақлаб қолишди ва бу маҳсулот бозорларидаги асосий индикаторларнинг ўсишига олиб келди. 13-19 октябрь кунларида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми ҳафталик максимумга яқинлашиб, 201,9 млрд сўмни ташкил этди. Биржанинг деярли барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди.