Ноябрь ойининг бошларида ЎзРТХБ да амалга оширилган битимларнинг ҳажми анъанавий тарзда пасайиб кетди. Хусусан, 3-9 ноябрь кунлари биржада тузилган битимларнинг ҳажми 160,1 млрд сўмни ташкил этди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,9 млрд сўмга кам деганидир. Пасайиш тенденцияси биржа савдолари ва электрон харидлар тизимида қайд этилди. Кўргазма ярмарка савдолари бўйича эса аксинча кескин ўсиш кузатилиб, унда 34,7 млрд сўмлик ҳафталик рекорд ўрнатилди.
Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа савдолари сотувчилари ойнинг бошларида анъанавий тарзда кутиш ҳолатига ўтиб олдилар. Шу боис, тузилган битимларнинг умумий ҳажми 108,4 млрд сўмгача тушиб кетди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун емларнинг умумий улушлари 12 фоизгача пасайиб кетди. Бироқ рангли металларнинг сотилиши ошганлиги боис, улар бозорни 16 фоизини эгаллашди.
Шунга ўхшаш ҳолатлар валюта савдо майдончасида ҳам шаклланди. Хусусан экспорт битимларининг ҳажмлари 2,0 млн АҚШ долларидан 1,1 млн АҚШ долларигача пасайиб кетди. Бозорни аксарият қисми ёки 80 фоизини «Shortan Gaz Mahsulot» ҚК МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ эгаллади. Шунингдек “Шўртон ГКК” УШК 185,9 минг АҚШ долларида полиэтилен, “Максам Чирчиқ” АЖ эса 29,4 АҚШ долларида аммиак селитрасини экспортга сотишди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Ҳафта янгилиги сифатида кўргазма-ярмарка савдолари эътироф этилмоқда, чунки уларнинг ҳажмлари аввалги ҳафтага нисбатан 2,7 маротабага ўсиб, 34,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса жорий йил учун навбатдаги ҳафталик рекорд даража ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, кичик бизнес вакиллари томонидан сотилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми олдинги ҳафтага нисбатан 7,5 млрд сўмдан 25,9 млрд сўмгача ўсди.
Вилоятлар орасида тузилган битимларнинг сони бўйича пешқадамларнинг таркибий тузилмаси ўзгармади ва улар Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларидан иборатдир. Уларнинг қиймати бўйича эса Тошкент филиали иккинчи ўриндан биринчи поғонага кўтарилди. Бухоро филиали биринчи уриндан учинчи даражага тушиб кетди, иккинчи натижани эса Навои филиали намоён этди.
Машинасозлик маҳсулотларининг сотиш ҳажми 16,5 млрд сўмни ташкил этди. Бу бир вақтнинг ўзида ўтган савдоларининг энг яхши натижаси ҳисобланади. Иккинчи ўринда 11,0 млрд сўмлик ҳажм билан металлургия маҳсулотлари турмоқда, пешқадамлар учталигини эса нефть маҳсулотлари ёпишди – 2,0 млрд сўм. Ҳафтанинг энг йирик битими Навои филиалида 8,7 млрд сўмга электродвигателларни сотиш бўйича қайд этилди.
Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада фаол савдо иштирокчилари сонини пасайиши натижасида давлат харидларининг ҳажмлари 9,4 млрд сўмгача пасайиб кетди. Бюджет маблағларининг тежалиши 2,1 млрд сўмни ташкил этди. Тузилган битимларнинг ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 98 фоиздан ошди.
Тузилган битимларнинг сони бўйича энг яхши натижа Фарғона вилояти етказиб берувчилари томонидан қайд этилди. Иккинчи поғонага Андижон вилояти етказиб берувчилари кўтарилишди ва учинчи ўринни Сирдарё вилояти етказиб берувчилари эгалладилар. Битимларнинг қиймати бўйича дастлабки ўринларда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти туришибди. Пешқадамлар учталигини Фарғона вилояти етказиб берувчилари ёпишди.
Энг йирик битим техник тузни 216,9 млрд сўмга етказиб бериш бўйича пойтахтни Олмазор туманида тузилди. Бюджет маблағларини тежалиши бўйича энг юқори натижа Қарши шаҳрида том ёпиш маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тузилган битимда қайд этилди. Тежалиш суммаси 38,0 млн сўмга етди. Сабзавот маҳсулотлари бўйича берилган талабномаларга етказиб берувчиларнинг максимал даража, яъни 32 та таклифлари келиб тушди.
Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив электрон харидлар тизимида умумий қиймати 7,6 млрд сўмга тенг 314 та битим амалга оширилиб, бу аввалги ҳафтадаги кўрсаткичдан 2,5 фоизга кам деганидир. Шунга қарамай, буюртмачиларнинг молия маблағлари тежилиши 790,7 млн сўмдан ошиб, битимлар ҳажмининг 9,5 фоизини ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 98,6 фоизга етди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 5 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 27 гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 727,5 млн сўм қийматида Тошкент шаҳрида тузилди.
Вилоятлар таркибий тузилмасида Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 48 фоиздан 57 фоизгача ошди. Иккинчи ўринга 10 фоизлик улуш билан Самарқанд вилояти кўтарилди. Кейинги ўринларда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 9 ва 7 фоизларни ташкил этди.
Курилди: 12615