ЎзРТХБ да навбатдаги рекорд кўрсаткичга эришилди | Новости

26 Ноя 2014

17-23 ноябрь кунлари мобайнида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми кўтарилиб, жорий йил учун максимал даражага чиқди – 215,5 млрд сўм. Ушбу рекорд даражадаги кўрсаткич кўргазма-ярмарка савдолари ва электрон харидларнинг тез суръатлар билан ўсиши билан боғлиқ бўлди.

Биржа савдолари
Биржа бозори аввалги ҳафтада юқори даражада ўсганлигидан сўнг ўтган ҳафтада пасайиш даврига ўтди. Биржа товарларининг ҳажми 4,1 фоизга қисқариб, 165,3 млрд сўмни ташкил этди. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари 47 фоиздан 43 фоизгача пасайиб кетди. Бироқ айрим товар гуруҳлари бўйича ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, чорва учун ем ва кимё маҳсулотларининг сотилиши мос равишда 6% ва 3,5% га ошди. Бунда сотилган товарларнинг таркибий тузилмаси деярли ўзгармади.
Экспорт йўналиши бўйича аксинча ҳолат шаклланмоқда. Валюта савдо майдончасида тузилган битимларнинг ҳажми 116,9 минг АҚШ доллардан 1,2 млн АҚШ долларигача ўсди. «Shortan Gaz Mahsulot» ҚК МЧЖ экспортга 892,6 минг АҚШ долларига суюлтирилган газ сотди ва бу умумий экспортнинг 72 фоизини ташкил этади. Бозорнинг қолган қисмини трансформатор мойи – 21 фоиз ва карбамид – 7 фоиз билан эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоси
Ўтган ҳафтада, фаол савдо иштирокчилар ва улар томонидан тузилган битимларнинг сонини қисқарганлигига қарамасдан, кўргазма-ярмарка савдосининг умумий ҳажми 23,9 млрд сўмдан 34,5 млрд сўмгача кўтарилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг ҳажми 73,4 фоизга ошиб, 19,6 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр ичида энг кўп битимлар Бухоро филиалида тузилган. Иккинчи ўринда Тошкент филиали ва учталикни Андижон филиали ёпмоқда. Ўз навбатида, тузилган битимларнинг қиймати бўйича энг яҳши натижаларни пойтахт, Навоий ва Корақалпоқ филиаллари намоён этишган.
Машинасозлик маҳсулотларини сотиш ҳажми 2 маротабага, яъни 8,1 млрд сўмдан 16,7 млрд сўмгача ошиб, ҳафта учун энг юқори натижани намоён этди. Кейинги ўринларни нефть маҳсулотлари – 10,2 млрд сўм ва полимер гуруҳи – 2,4 млрд сўм билан эгаллашди. Ҳафтанинг энг йирик битими Навои филиалида қайд этилди. Электрдвигателларини сотилиш суммаси 10,0 млрд сўмга тенг бўлди.

Давлат харидлари
Давлат харидлари тизимида тузилган битимларнинг ҳажми 13,1 фоизга ёки 9,0 млрд сўмгача ўсди. Ижобий динамика савдо иштирокчилар сонини 3048 дан 3599 ташкилотгача ва улар томонидан тузилган битимлар сонини эса аввалги ҳафтага нисбатан 601 тага ошганлиги билан боғлиқ бўлди. Шу билан бирга, маблағларни тежалиши 29,3 фоизга ёки 9 млрд сўмдан 2,5 млрд сўмгача кўтарилди. Тузилган битимларнинг ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 99 фоизни ташкил этди.
Тузилган битимларнинг сони бўйича Наманган вилоятининг етказиб берувчилари учинчи ўриндан биринчи поғонага чиқиб олди. Иккинчи натижа Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари томонидан намоён этилди. Андижон вилоятининг етказиб берувчилари эса биринчиликдан учинчи ўринга тушиб кетишди. Амалга оширилган битимларнинг суммаси бўйича тузилган рейтингда пешқадамликни пойтахт, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг етказиб берувчилари эгаллашди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 216,8 млн сўм ҳажмда пойтахтнинг Хамза туманида тузилди. Энг катта маблағ тежалиши 39,1 млн сўм ҳажмда Қарши шаҳрига мебелларни етказиб бериш бўйича тузилган битимга тегишлидир. Ўтган ҳафтада энг фаол электрон савдолар кўрпа ва иситиш воситасини етказиб бериш талабномалари бўйича ўтказилиб, уларнинг ҳар бирига 32 та таклифлар келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив электрон харидлар тизимида умумий қиймати 6,7 млрд сўмга тенг 280 та битим амалга оширилиб, бу аввалги ҳафтадаги кўрсаткичдан 33 фоизга кўп деганидир. Бунда, буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 1,3 млрд сўмни ёки харидларнинг 16 фоизини ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 95 фоизга етди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 5 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 23 гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 438,3 млн сўм қийматида Навоий вилоятида тузилди. Тузилган битимларнинг 90 фоизини товарлар ва қолган 10 фоизини хизмат ва ишлар эгаллашди.
Ҳудудларнинг таркибий тузилмасида Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 60 фоиздан 54 фоизгача пасайди. Кейинги ўринларда анъанавий тарзда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 16,4 ва 5 фоизларни ташкил этди.

 

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 12934