Ўтган ҳафтада биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 201,9 млрд сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафтада ЎРТХБ савдо иштирокчилари ижобий кайфиятни сақлаб қолишди ва бу маҳсулот бозорларидаги асосий индикаторларнинг ўсишига олиб келди. 13-19 октябрь кунларида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми ҳафталик максимумга яқинлашиб, 201,9 млрд сўмни ташкил этди. Биржанинг деярли барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди.
Биржа савдолари
Биржа битимларининг ҳажми ўтган ҳафтада 14%га кўпайиб, 167,4 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу йўналишдаги энг сезиларли натижалар озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорвачилик учун емлар сегментларида қайд этилиб, уларнинг умумий улуши 20%дан 37% гача ўсди. Рангли металларнинг улушлари ҳам 9%дан 11%гача ошди. Бундан ташқари, нефть маҳсулотлари ва қимё маҳсулотлари бўйича ҳам ўсиш динамикаси қайд этилмоқда. Бошқа товар гуруҳлари пасайишни намоён этдилар.
Шу билан бирга, валюта савдо майдончасида ҳам сезиларли жонланиш кузатилди. Аввалги ҳафтада биржа товарлари экспортининг ҳажми 570,8 минг АҚШ долларидан 2,3 млн. АҚШ долларигача кўпайди. Бироқ, сотилган маҳсулотлар таркиби иккита экспорт позицияси билан чекланди. Бунда 99%га тенг энг катта улуш суюлтирилган газга тўғри келди. Ушбу маҳсулотларнинг сотувчилари сифатида «Shortan Gaz Mahsulot» МЧЖ ҚК и «Муборак ГҚИЗ» УШК иштирок этдилар. Ўз навбатида «Максам Чирчик» АЖ экспортга 29,4 минг АҚШ долларига 128 тонна аммиак селитрасини сотди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка тизимида амалга оширилган битимлар қиймати 34% га ўсиб, 19,2 млрд сўмни ташкил этди. Бунда экспорт савдоларининг қиймати 6,6 млрд сўмга, республика ичидаги битимлар ҳажми эса – 13,6 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотлар ҳажми 27,7% га ўсиб, 12,2 млрд сўмдан иборат бўлди.
Тошкент филиали тузилган битимларнинг сони ва уларнинг қиймати бўйича энг яхши натижани намоён этди. Битимларнинг сони бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Бухоро ва Андижон филиаллари эгалламоқда. Ўз навбатида битимларнинг қиймати бўйича иккинчи ўринда Андижон филиали, учинчи ўринда Бухоро филиали туришмоқда.
Ўтган ҳафтада ўтказилган савдоларнинг катта қисми улуши 5,6 млрд сўмга етган металлургия маҳсулотларига тўғри келди. Кейинги ўринни машинасозлик маҳсулотлари эгаллади. Етакчилар учлигини 2,6 млрд сўм билан қурилиш материаллари ёпди. Мазкур товар гуруҳларининг савдолар умумий ҳажмидаги улуши 62,3%ни ташкил қилди. Ҳафтанинг энг йирик битими 3,7 млрд сўм қийматида Тошкент филиалида тузилди.
Давлат харидлари
13-19 октябрь давомида давлат харидлари бўйича савдолар ҳажми пасайди ва 8,5 млрд сўмдан иборат бўлди. Ушбу пасайишга тузилган битимлар сонининг 5192 тадан 4798 тагача камайгани сабаб бўлди. Шунга қарамай, бюджет маблағларининг тежалиши 2,3 млрд сўмдан 2,4 млрд сўмгача ошди. Бу эса ўтказилган электрон савдоларнинг самарадорлиги ошганлигидан далолат беради.
Тузилган битимлар сони бўйича энг яхши натижага такроран Наманган вилояти етказиб берувчилари эришдилар. Иккинчи ўринга Фарғона вилояти етказиб берувчилари чиқиб олдилар ва етказиб берувчилар учлигини Андижон вилояти етказиб берувчилари ёпдилар. Қиймат бўйича пойтахт етказиб берувчилари етакчилик қилишмоқда. Иккинчи ўринни эгаллаган Наманган вилояти етказиб берувчилари Фарғона вилояти етказиб берувчиларини учинчи ўринга тушириб юбордилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтнинг Олмазор туманида тузилди. Техник тузнинг сотиш қиймати 176,6 млн сўмни ташкил қилди. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида етказиб берувчиларнинг энг кўп таклифлари келиб тушган. Канцелярия молларни етказиб бериш учун етказиб берувчилар томонидан 33та таклифлар берилган.
Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар бўйича электрон аукцион савдоларда амалга оширилган битимлар ҳажми 6,3 млрд сўмдан 6,9 млрд сўмгача ўсди. Бунда тузилган битимларнинг сони 313 тадан 292 тагача камайди ва бу йирик шартномалар миқдори ошганлигидан далолат бермоқда. Молиявий маблағларнинг тежалиши 1,0 млрд сўм ёки харидларнинг бошланғич қийматининг 13%га етди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар ҳар бир талабнома бўйича ўртача 4-та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 28гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битим 502,8 млн сўм қийматида Навоий вилоятида тузилди.
Ўтган ҳафта мобайнида ҳудудлар таркиби сезиларли даражада ўзгарди. Хусусан, Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 59%дан 44%гача пасайди. Савдоларнинг энг кўп ўсиши Навоий вилоятига тўғри келди ва унинг улуши 1%дан 18%гача ўсди. Кейинги ўринларда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашишди. Қолган ҳудудларнинг улуши 1-4 фоиз даражасида қолди.
Курилди: 13480