Хабарлар

“ЎзРТХБ” ОАЖ биринчи чорак якунлари бўйича йиғилиш ўтказди

26 апрел куни “ЎзРТХБ” ОАЖнинг бошқарувининг 2014 йилнинг биринчи чорак якунлари ва иккинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

ЎзРТХБ савдолари икки ҳафта давомида ўсишни давом этмоқда

Ўтган ҳафта мобайнида ЎзРТХБ савдо платформаларида ижобий динамика кузатилган. 14 – 20 апрел давомида тузилган битимларнинг ҳажми 181,1 млрд сўмдан 186,3 млрд сўмгача кўтарилди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” ОАЖ бир қатор янги интерактив хизматларни жорий этди

Биржа аъзолари учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида, “ЎзРТХБ” ОАЖ жорий йилнинг 16 апрел куни Ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) ёрдамида интерактив хизматларининг навбатдаги “Брокернинг шахсий кабинети” лойиҳасини муваффақиятли жорий этди.

Батафсил

КЯС савдо тизимида кунлик рекорд даражаси қайд этилди

Ўтган хафта давомида тузилган битимлар ҳажми 31%га, яъни 137,8 млрд сўмдан 181,11 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга, валюта савдо майдончаси ва давлат харидларидан ташқари барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди. Ҳажмларнинг энг кўп ўсиши (54%) кўргазма-ярмарка савдоларига тўғри келмоқда.

Батафсил

Апрел ойининг бошларида ЎзРТХБ савдо ҳажмлари камайди

Янги ойнинг биринчи ҳафтаси одатдагидек ЎзРТХБ савдо ҳажмларининг қисқариши билан якунланди. 31 мартдан 6 апрелгача бўлган давр ичида тузилган битимлар ҳажми 137,8 млрд сўмгача камайган. Корпоратив харидлар тизимида ижобий динамика қайд этилиб ва сотув ҳажми 19% ошган.

Батафсил

Экспорт ва давлат харидларининг ҳажмлари ўсмоқда

Ўтган ҳафтада тузилган битимларнинг ҳажми пасайганлигига қарамасдан, ЎзРТХБ савдоларининг фаоллиги юқори даражада сақланмоқда. Хусусан, 23-30 март давомида битимларнинг умумий ҳажми 185,8 млрд сўмни ташкил этди ва бу ўртача кўрсаткичдан 17%га кўп демакдир

Батафсил

Ҳафталик экспортнинг ҳажми 5 млн АҚШ доллардан ошди

Ўтган савдо ҳафталиги (24-28 март) сезиларли даражада экспорт ҳажмини ўсиши билан якунланди. Хусусан, “ЎзРТХБ” ОАЖ нинг валюта савдо майдончасининг экспорт ҳажми 5,9 млн долларни ташкил этди, бу эса олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 6 маротабага кўпдир.

Батафсил

Сотувлар ҳажми юқори даражада сақланмоқда

Ўтган ҳафта давомида ЎРТХБ да сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. 17-23 март давомида савдолар ҳажми фақат 2 млрд сўмга камайиб, 189,8 млрд сўмни ташкил этди. Пасайишлар кўргазма-ярмарка савдолари ва корпоратив харидлар бўйича қайд этилди. Биржанинг қолган савдо платформаларида ўсиш кузатилмоқда.

Батафсил

ЎзРТХБ ўтган ҳафта давомида савдо ҳажмларнинг навбатдаги максимумига эришмоқда

10-16 март давомида тузилган битимларнинг ҳажми 191,8 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса жорий ва ўтган йил учун энг юқори ҳафталик кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтага нисбатан 26% га кўтарилган. Биржанинг деярли барча савдо платформаларида фаоллик қайд этилмоқда.

Батафсил