Хабарлар


ЎзРТХБ да 2017 йилнинг февраль ойи якунлари

2017 йилнинг февраль ойида ЎзРТХБ да 1,08 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,0% га кўпдир. Ўз навбатида ижобий динамика биржа ва ярмарка савдолари, ҳамда электрон харидлар тизимларида кузатилди.

Батафсил

Парафин ва петролатум биржа орқали экспортга сотилди

2017 йилнинг 27 февралидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК томонидан ишлаб чиқарилган парафин ва петролатум маҳсулотлари “ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасида савдога қўйила бошланди.

Батафсил

Кўмир бозори изчил ривожланиб бормоқда

2016 йилда “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 91,0 минг тонна кўмир сотилиб, бу 2015 йилга нисбатан 22% га кўпдир. Шу билан бирга кўмирнинг барча маркаларини ўртача ойлик сотиш ҳажмлари 7,6 минг тоннани ташкил этди. Ўтган йили давомида БОМСШ маркали кўмирнинг нархи бир тоннаси учун 109,3 минг сўмдан 105,1 минг сўмгача, БР маркали кўмирнинг – 109,3 минг сўмдан 91,2 минг сўмгача пасайди. Савдо иштирокчиларининг фикрича, нархларнинг пасайишига биржа савдоларига қўйилаётган товар ҳажмини босқичма-босқич ўсиши ўз ижобий таъсирини ўтказди.

Батафсил

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг январь ойи якунлари

Жорий йилнинг биринчи ойида биржанинг барча савдо платформаларида савдо иштирокчиларнинг фаоллиги ошди. Хусусан «ЎзРТХБ» АЖ нинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,0 трлн сўмни ташкил этиб, бу 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 48,2% га кўпдир.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2016 йил якунлари муҳокама қилинди

2017 йилнинг 21 январь куни “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилдаги асосий вазифаларга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда тизимдаги марказий бошқарув бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ да пахта момиғини экспортга сотилиши ўсмоқда

“ЎзРТХБ” АЖ 2010 йилдан буён илк бор пахта момиғини экспортга сотишни бошлади. Мазкур маҳсулотни биржанинг валюта савдо майдончасида сотувчиси сифатида “Ўзпахтасаноат” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари иштирок этишди.

Батафсил

ЎзРТХБ да декабрь ойи якунлари

Жорий йилнинг сўнгги ойида «ЎзРТХБ» АЖ электрон савдоларида 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 44,8% га кўпдир. Ўз навбатида ижобий динамика биржа ва ярмарка савдолари, ҳамда электрон харидлар тизимида кузатилди.

Батафсил

ЎзРТХБ Telegram мессенджерида ўзининг ботини ишга туширди

Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси Telegram мессенджерда @rtsb_bot ботини ишга туширди. UZEX нинг расмий ботини жорий этишдан кўзланган мақсад биржа мижозларига хизмат кўрсатишни енгиллаштиришдан иборатдир. Хусусан оммабоп мессенджер ёрдамида биржа мижозлари электрон харидлар учун тарифларни билиб олиш, давлат ва корпоратив харидларида иштирок этиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш, ҳамда “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятига доир янгиликлардан хабардор бўлишлари мумкин.

Батафсил

Корпоратив харидлар иштирокчилари учун семинарлар ўтказилди

2016 йилнинг декабрь ойида «ЎзРТХБ» АЖ нинг ҳудудий филиаллари Марказий банк ва Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари билан биргаликда 2016 йил 27 июлда қабул қилинган 242-сонли Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорини кенг ёритишга ва тушунтиришга қаратилган семинарлар ўтказилди.

Батафсил