Xabarlar

“D-xarid” электрон тизими такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида босқичма-босқич бозор муносабатларига ўтиш ва иқтисодиётнинг либераллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар ва чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, иқтисодиётнинг турли секторлари, шу жумладан давлат харидлари тизимида илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Batafsil

Биржанинг қора металл бозорида нархлар коррекцияси

Сўнгги ойларда биржанинг қора металл бозорида пасайиш тенденцияси қайд этилмоқда. Хусусан 2016 йилнинг июндан сентябргача бўлган даврда арматуранинг ўртача нархлари 20% га, яъни 4,6 млн сўмдан 3,7 млн сўмгача пасайди. Нархлар пасайиши биржа савдоларига июнь-август ойларида қўйилган товарнинг ҳажмини 679 тоннадан 1 050 тоннагача ошиш шароитида юз берди. Сентябрь ойидаги коррекция қурилиш мавсумини сўнги босқичида биржа бозорида талабнинг қисқарганлиги билан изоҳланади.

Batafsil

Бюджет ташкилотларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги биносида “ЎзРТХБ” АЖ ва Ғазначилик мутахассислари ва Тошкент ва Тошкент вилоятининг бюджет ташкилотларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Batafsil

ЎзРТХБ да август ойи якунлари

Август ойида ЎзРТХБ нинг барча товар бозорларида кузатилган фаоллик сақланди. Биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг август ойи билан солиштирганда 40% га ошиб, 1,09 трлн сўмни ташкил этди. Товар биржасининг барча савдо платформаларида ижобий динамика қайд этилди.

Batafsil

Мустақиллик билан табриклаймиз!

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржа жамоаси бутун Ўзбекистон аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрам – давлатимиз Мустақиллигининг 25 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этади!

Batafsil

Биржа соҳасидаги ишчилар ва фаоллар тақдирланди

2016 йилнинг 30 августида “ЎзРТХБ” АЖ биноларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан биржанинг ишчилари, брокер ва савдо майдонча регистраторларига мукофотларни топшириш учун тантанали йиғилиш ва маросимлар ўтказилди.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ Сурхондарё филиали бизнес-форумни ташкил этди

2016 йилнинг 25 августида Термизда “ЎзРТХБ” АЖ Сурхондарё филиали Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда кичик бизнес вакиллари билан учрашувни ташкил этди. Тадбирда шунингдек давлат ва корпоратив харидлар бўйича агентлар, савдо майдончалар регистраторлари, бюджет ташкилотларнинг маъсул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Batafsil

Олипия терма жамоаси Тошкентда тантанали кутиб олинди

23 август куни кечаси, Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Миллий терма жамоа спортчиларни уларнинг яқинлари, давлат ва жамоат ташкилот вакиллари, спорт ишқибозлари ва журналистлар кутиб олдилар.

Batafsil

Биржа навбатдаги ўқув семинарини ўтказди

2016 йилнинг 19 августида Гулистонда “ЎзРТХБ” АЖ Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли ва 2016 йилнинг 2 августдаги “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 249-сонли қарорларнинг мақсад ва моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинарини ўтказди.

Batafsil