2016 йилнинг 25 августида Термизда “ЎзРТХБ” АЖ Сурхондарё филиали Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда кичик бизнес вакиллари билан учрашувни ташкил этди. Тадбирда шунингдек давлат ва корпоратив харидлар бўйича агентлар, савдо майдончаларининг регистраторлари, бюджет ташкилотларнинг маъсул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувни ўтказишдан кўзланган мақсад электрон харидлар тизимида яратилган шароитлар ва тадбиркорларнинг давлат ва корпоратив харидларда иштирок этиш истиқболларини мухокама қилишдан иборат эди.
Учрашув “ЎзРТХБ” АЖ Сурхондарё филиал Директори У. Халиловнинг кириш сўзи ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25-йиллиги билан табриги билан бошланди. Таъкидлаб ўтилганидек мустақиллик йилларида иқтисодиётимизнинг турли секторларини модернизациялаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларни амалга ошириш ишлари доирасида Ўзбекистонда давлат ва корпоратив харидлар бўйича самарали ва очиқ-ойдин механизм яратилди. Мазкур тизим уларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг иштирок этишларини таъминлади.
Тадбир давомида электрон савдолар бўйича филиал мутахассиси А. Тўраев давлат ва корпоратив харидларнинг Интернет орқали ўтказилиши ва биржанинг кенг қамровли инфратузилмаси савдо иштирокчиларнинг тенглигини таъминлашда ёрдам бераётганлигини айтиб ўтди. У ўзнинг тақдимотида электрон харидлар тизимида буюртмачи ва етказиб берувчиларнинг шахсий кабинетида мавжуд бўлган функционал имкониятларни намоён этиб берди.
“ЎзРТХБ” АЖ махсус ахборот портали, хусусан унда мавжуд бўлган ҳам ахборот, ҳам интерактив кўринишдаги хизматлари алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан давлат ва корпоратив харидлар тизимида ҳуқуқий маслаҳат, калькулятор и call-марказ каби хизматлар тақдим этилган.
Учрашув якунида электрон харидлар тизимини янада ривожлантириш ва уларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини кенгайтириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Курилди: 8177