2016 йилнинг 19 августида Гулистонда “ЎзРТХБ” АЖ Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли ва 2016 йилнинг 2 августдаги “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 249-сонли қарорларнинг мақсад ва моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинарини ўтказди.
Семинар давомида Кичик бизнес субъектлари маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш маркази мутахассиси М.Зокиров ҳукумат қарорлари Ўзбекистонда электрон харидлар тизимини такомиллаштириш ва электрон тижоратни жадал ривожлантириш мақсадида қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, янги қоидаларга мувофиқ давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларнинг уларни амалга ошириш тўғрисидаги эълон биржанинг махсус ахборот порталига жойлаштирилмасдан тузилишига йўл қўйилмайди. Бундан ташқари нохалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар давлат ва корпоратив харидларда иштирок эта олмайдилар.
Шу билан бирга “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг – ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом” га мувофиқ электрон тижорат ахборот воситачисида қабул қилинган тартиб-таомилларига мувофиқ тасдиқланган ахборот воситачисининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Семинарда ҳисоб-китоб клиринг палатасининг мутахассиси Ж.Кушназаров ва биржанинг юридик хизмати бошлиғи Г.Нам ўз презентациялари билан маъруза қилиб, семинар иштирокчиларини ҳисоб-китоб клиринг палатаси фаолиятининг хусусиятлари ва биржанинг Арбитраж комиссиясига ариза бериш тартиби тўғрисида маълумот бердилар.
Семинар якунида кўриб чиқилган масалалар муҳокама қилиниб, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисларнинг жавобларини олишди.
Курилди: 8603