2016 йилнинг 30 августида “ЎзРТХБ” АЖ биноларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан биржанинг ишчилари, брокер ва савдо майдонча регистраторларига мукофотларни топшириш учун тантанали йиғилиш ва маросимлар ўтказилди.
Тадбирларда айтиб ўтилганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда замонавий, ҳамда жаҳон стандартларига жавоб берадиган биржа механизми яратилди. Биржанинг стратегик ривожланишида эришилган юксак ютуқларга эришишда биржа ходимлари, брокерлик корпуси ва савдо майдончалар вакилларининг ҳиссаси катта.
Шу муносабат билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ишларига муносиб ҳисса қўшган “ЎзРТХБ” АЖ бешта ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 1 июлидаги Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланди.
“ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг ривожланишига қўшган ҳиссаси, ҳамда юксак касбий маҳорати учун биржанинг бир гуруҳ мутахассислари, брокер ва савдо майдончаси регистраторлари Фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
Курилди: 10032