Олипия терма жамоаси Тошкентда тантанали кутиб олинди | Новости

25 Авг 2016
23 август куни кечаси, Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Миллий терма жамоа спортчиларни уларнинг яқинлари, давлат ва жамоат ташкилот вакиллари, спорт ишқибозлари ва журналистлар кутиб олдилар.
 
Минглаб пойтахт аҳли ва меҳмонлари “Биз сиз билан фахрланамиз” “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деб ёзилган экскурсион автобус (даблдекер) ларда шаҳар кўчалари бўйлаб қатнаган спортчиларни олқишлашди. Улар қаторида бўлган Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ходимлари спорт ихлосмандлари билан бирга миллий терма жамоани байрамона рухда кутиб олиб, спортчиларимизга Рио-де-Жанейродаги ёрқин ғалабали чиқишлари учун миннатдорчилик ва юксак ҳурмат-эҳтиром билдиришди.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бразилияда ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза – жами 13 та медални қўлга киритиб, 207 давлат орасида 21, Осиёда 4, МДҲ мамлакатлари орасида 2, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. Бокс жамоалари ўртасидаги рейтингда Ўзбекистон дунёда 1-ўринни банд этди.
 

Кўрилди: 9208