Xabarlar


UZEX биржасида олтин сотуви бўйича илк шартнома қайд этилди

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ да олтин қуймаси сотуви бўйича бил биржа савдолари ўтказилди. Биржада биринчи олтин харидори “Олмалиқ КМК” АЖ бўлди.

Batafsil

Биржа давлат харидлари бўйича матбуот анжуманини ўтказди

2019 йил 4 апрель куни Миллий матбуот марказида “Давлат харидлари тизимида шаффофликни таъминлаш ва рақобатни кучайтириш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Batafsil

Биржада имзоланган ҳафталик битимлар ҳажми 57,7% га ўсди

2019 йилнинг 25 мартдан 31 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,8% га кўтарилиб, деярли 419,7 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Биржада чорва учун ем баҳоси пасайди

2019 йил I чорак якунига кўра “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдолари орқали сотилган пахта чигитининг шрот ва шелухаси нархи ўртача 7,1 %га пасайган.

Batafsil

Биржа раиси сайёр қабул ўтказди ва мактабга китоблар совға қилди

Жорий йил 25-26 март кунлари “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов жойларда аҳоли ўртасида муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўрганиш мақсадида Андижон вилоятида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказди. Тадбирда “ЎзРТХБ” АЖнинг Андижон вилояти филиали раҳбарияти, мутахассислар ва брокерлари ҳам иштирок этдилар.

Batafsil

2019 йил 18-24 март учун савдо натижалари

2019 йилнинг 18 мартдан 24 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 633,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 30,6% га пасайиб, деярли 304,5 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

ЎзРТХБда қимматбаҳо металлар бўйича илк котировкалар қайд этилди

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖда қимматбаҳо металлар бўйича илк битимлар имзоланди. 2019 йил 18-20 март кунлари ўтказилган биржа савдолари давомида умумий қиймати 192,6 млн сўмга тенг 46,5 кг кумуш сотилди.

Batafsil

ЎзРТХБ халқаро ISO 9001:2015 сертификати талабларига мувофиқлигини тасдиқлади

“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон ва давлат харидлари, шунингдек электрон тижоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ISO 9001:2015 стандарти талабларига мос, деб топилди.

Batafsil

Ўтган ҳафтада биржанинг онлайн аукциони орқали 754 та автомобиль рақам белгилари сотилди

2019 йилнинг 11 мартдан 17 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 973,7 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,2% га ўсиб, деярли 438,6 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil