Xabarlar


2019 ЙИЛ 27 МАЙ - 2 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 27 майдан 2 июнгача “ЎзРТХБ” АЖ да 845 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 14,6% камайган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 425 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Россия ва Ўзбекистон қўшма комиссиянинг йиғилиши доирасида ЎзРТХБ томонидан ҳужжатлар имзоланди.

Жорий йилнинг 30 май куни Урганчда Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасида қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Қўшма комиссиянинг якунларига кўра икки мамлакат ўртасида кўпқиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро савдо товар айланма ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини диверсификациялаш, турли соҳаларда истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган бир қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ Сирдарё филиали матбуот анжуманини ўтказди

2019 йил 30 май куни Гулистон шаҳрида биржа савдолари ва давлат харидлари иштирокчилари учун семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖда 2018 йил якунлари бўйича акционерларининг умумий йиллик йиғилиши ўтказилди

2019 йил 24 май куни биржанинг марказий биносида “ЎзРТХБ” АЖ акционерларининг 2018 йил натижалари бўйича умумий йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир давомида жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича йиллик ҳисоботи, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг 2018 йил учун ҳисоботлари акционерлар томонидан тасдиқланди. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига янги аъзолар сайланди.

Batafsil

Биржанинг IT мутахассислари чет эллик касбдошлари билан тажриба алмашдилар

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Санкт-Петербургда .NET платформасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишга бағишланган Россияда энг йирик DotNext анжумани бўлиб ўтди. Конференцияда 600 дан зиёд иштирокчилар, шу жумладан дастур таъминотчилари, лойиҳа менежерлари, техник директорлар ва синовчи ходимлар тўғридан-тўғри ва онлайн режимда қатнашдилар.

Batafsil

2019 ЙИЛ 20 МАЙ - 26 МАЙ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 20-26 майларида “ЎзРТХБ” АЖ да 989,7 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 27,4% камайган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 497,8 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ ва «COSCOM» МЧЖ (Ucellтм) ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

2019 йил 23 май куни биржанинг бош офисида “ЎзРТХБ” АЖ бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов, ва «COSCOM» МЧЖ (Ucellтм) бош директори Владимир Кравченко ўртасида “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг ахборот тизимида пуллик абонент рақамларини сотиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукционни ташкиллаштириш тўғрисида келишув имзоланди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ давлат харидлари бўйича семинар ўтказди.

2019 йил 20 май куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимияти биносида давлат харидлари йўналишидаги мутахассислар учун семинар-тренинг ўтказилди. Ўқув семинари “ЎзРТХБ” АЖ Тошкент филиали ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан ташкиллаштирилди

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ етакчи хорижий биржалари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатди

2019 йил 9 – 10 май кунлари “ЎзРТХБ” АЖ вакиллари Чикаго шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган Фьючерс бозорлари халқаро уюшмасининг (AFM) 22-чи йиллик анжуманида иштирок этишди.

Batafsil