Ўтган ҳафтада тадбиркорлар биржада 363,5 млрд сўмлик битимлар туздилар | Новости

28 Янв 2019
2019 йилнинг 21 январдан 27 январгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 794,7 млрд сўмлик битимлар тузилди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 13% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 22% га ўсиб, 363,5 млрд сўмни ташкил этди.
 
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 657,7 млрд сўмдан 732,0 млрд сўмгача ошди. Сотувлар бўйича биринчи ўринни кимё маҳсулотлари эгаллаб, уларнинг улуши 21% ни ташкил этди. Кейинги ўринларда қурилиш материаллари – 14%, нефть маҳсулотлари ва чорва учун емлар ўзаро тенг – 7% улуш билан жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали 409,0 минг АҚШ доллардан зиёдга тенг товарлар сотилди. Ўтган ҳафтада экспортга полиэтилен ва индустриал мой сотилиб, уларнинг улушлари мос тарзда 93% ва 7% ни ташкил этди.
 
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми аввалги ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан икки маротага ўсди ва 22,7 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 22,2 миллиард сўмни ёки тузилган битимларнинг 98%ни эгалади.
Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 18,0 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Бухоро филиали 1,9 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Сирдарё филиали 1,5 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни полимерлар банд этди. Бундай маҳсулотлар 9,6 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металлар (4,4 млрд сўм), эҳтиёт қисмлар (3,7 млрд сўм) жой олди.
 
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 815 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 4,4 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 21% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48% иккинчи ва 31% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 32% га тенг. Иккинчи ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 14% улуш билан жойлашди. Кейинги ўринларда Қашқадарё ва Хоразм вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, уларнинг улушлари ўзаро тенг, яъни 8% ни ташкил қилди. 
 
Давлат харидлари
Электрон давлат харидлари тизимида 35,6 миллиард сўмдан ортиқ қийматга тенг битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 5,8 млрд сўмни ташкил этди.
Ўтган давр мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 13,3 миллиард сўмдан ортиқ битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 22,3 миллиард сўмдан зиёдга тенг шартнома электрон тарзда имзоланди.
Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 13,4 миллиард сўмдан ортиқни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати 22,2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10776