Xabarlar


2019 йил 4 – 10 март учун савдо натижалари

2019 йилнинг 4 мартдан 10 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 639,9 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 13,9% га пасайиб, деярли 319,7 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Илк марта ЎзРТХБда қимматбаҳо металлар сотуви йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.

Batafsil

Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали 764 та автомобиль рақамлари сотилди

2019 йилнинг 25 февралидан 3 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 754,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 12,7% га пасайиб, деярли 371,2 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Россия бизнесида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасига қизиқиш катта

Февраль ойида Челябинск вилоятида очилган “ЎзРТХБ” АЖ мазкур ҳудуддаги илк савдо майдончаси Россия компанияларидан буюртмаларни қабул қилишни бошлади.

Batafsil

2019 йил 18 – 24 февраль учун савдо натижалари

2019 йилнинг 18 февралдан 24 февралгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 949,6 млрд сўмлик битимлар тузилди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,3% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 15,4% га ошиб, деярли 425,1 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Биржа савдоларининг ҳажми бир ҳафтада 10,2% га ошди

2019 йилнинг 11 февралдан 17 февралгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 934,5 млрд сўмлик битимлар тузилди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,1% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4,2% га пасайиб, 368,3 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ Фьючерс бозорлари ассоциациясининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди

2019 йил февраль ойида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ келгусида халқаро муносабатлар ва Ўзбекистонда муддатли бозор савдосини ривожлантириш бўйича муҳим қадам ташлади. “ЎзРТХБ” АЖ Фьючерс бозорлари ассоциациясининг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди (Association of Future Markets, AFM).

Batafsil

Биржада ўтган ҳафта савдолар натижалари (4 – 10 февраль)

2019 йилнинг 4 февралдан 10 февралгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 856,9 млрд сўмлик битимлар тузилди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,5% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,9% га ошиб, 384,2 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Россияда “ЎзРТХБ” АЖ нинг биринчи савдо майдончаси очилди

Россиянинг “Атлант” МЧЖ компанияси қошида Челябинск шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖнинг янги хорижий савдо майдончаси ўз ишини бошлади.

Batafsil