Февраль ойида Челябинск вилоятида очилган “ЎзРТХБ” АЖнинг мазкур ҳудуддаги илк савдо майдончаси Россия компанияларидан буюртмаларни қабул қилишни бошлади.
Хорижий савдо майдончасида электрон биржа савдолари, шунингдек электрон тижоратнинг В2В шаклини намоён этувчи кўргазма-ярмарка савдолари ҳам амалга оширилмоқда. “ЎзРТХБ” АЖ савдо майдончаси орқали келишувларга эришиш бизнес учун қатор афзалликларга эга, хусусан, контрагентлар излаш ва битимга эришишда вақт ва маблағ тежаш имконини беради.
Айни вақтда хорижлик мижозлар асосан полиэтилен, полипропилен, мис, пахта ва мева-сабзавот каби Ўзбекистоннинг экспорт товарларига қизиқиш билдирмоқда. Трейдерларнинг маълумотларига кўра, мутахассислар товарлар логистикасини оптималлаштириш устида иш олиб боришмоқда.
Россия томонидан биржанинг yarmarka.uzex.uz платформасига машинасозлик товарлари, саноат техникаси ва ускуналари жойлаштирилмоқда. Улар қаторига насослар, двигателлар, озонаторлар, ўлчов асбоблари, оғир техника ва машиналар киради. Ўз навбатида биржа савдоларига дизель ёқилғиси, бензин ва цемент қўйиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Россия бозорларида товарлар илғор сотилиши учун савдо майдончаси томонидан Россия ОАВларини жалб қилган ҳолда ахборотлаштириш ишлари ва маркетинг тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жануби-Урал савдо-саноат палатаси вице-президенти Сергей Ермаков билан бўлиб ўтган интервьюни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
http://tpp74.ru/obshchaya4/yutpp_smi/index.php?ELEMENT_ID=136817
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 10447