“ЎзРТХБ” АЖ онлайн аукционида «01 571 SAV» авторақами сотилмаган | Новости

26 Янв 2019
2019 йилнинг 25 январида турли ижтимой тармоқлар ва интернет ресурсларида «01 571 SAV» авторақами 220,4 млн сўмга “ЎзРТХБ” АЖ нинг онлайн аукциони avtoraqam.uzex.uz да сотилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 й. 683-сонли “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ «01 571 SAV» авторақами оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг (РЎДРБ) рўйхатига киритилмаганлиги сабабли тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга зид.
 
Шу билан бирга, юқоридаги қарорга кўра жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича берилиши мумкин. Бунинг учун транспорт воситаларининг эгалари доимий прописка қилинган жойидаги ҳудудий ДЙҲХ органларига ариза билан мурожаат қилишлари керак.
 
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида белгиланган.
 
“ЎзРТХБ” АЖ ОАВ вакиллари ва блогерларни тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 44441