Бюджет буюртмачилар учун ўтказиладиган савдо тизимида янгилик | Новости

21 Ноя 2018

Бюджет буюртмачилар учун ўтказиладиган давлат харидлари савдоси иштирокчилари учун муҳим янгилик! Энди бюджет буюртмачилари учун электрон аукцион (dxarid.uzex.uz) ва электрон дўкон (shop.uzex.uz) савдо тизимида иштирокчилар харид тўғрисидаги хабарни оператив равишда мобиль телефонлари орқали қабул қилишлари мумкин.

Савдо иштирокчилари учун “СМС-хабарлаш” хизмати ишга туширилди. Бу хизмат орқали иштирокчилар савдоларда ғолиб бўлгани тўғрисида, ҲКП даги ҳисоб рақамига пул келиб тушганлиги, электрон дўконда “Нархлар сўрови” механизми ишга тушганлиги ва электрон дўконда лотнинг модерациядан ўтиш натижалари ҳақидаги хабарни тезкорлик билан қабул қила оладилар.

Мазкур хизмат учун ҳар ой ЭКОИҲнинг 5 % миқдорида пул тўланади. Бу хизматга уланиш эса шахсий кабинет орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, яқин орада корпоратив буюртмачилар учун ўтказиладиган электрон аукцион (exarid.uzex.uz) ва электрон дўкон (eshop.uzex.uz) тизимларида ҳам ана шундай “СМС-хабарлаш” хизмат тури ишга туширилиши кутилмоқда.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 13591