Банк-молия академияси магистрлари ЎзРТХБ га ташриф буюрдилар | Новости

23 Ноя 2018

Жорий йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясининг бир гуруҳ магистрлари дарс машғулотини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасига ташриф буюришди.

15 нафар магистрдан таркиб топган тингловчилар биржа фаолияти билан танишдилар. Учрашув давомида “ЎзРТХБ” АЖ фаолияти тўғрисида видеоролик намойиш этилди, хусусан, биржанинг барча электрон платформаларининг имкониятлари ва функциялари ҳақида маълумотлар берилди.

Талабаларга мижозларга хизмат кўрсатиш ва қайта алоқага чиқиш тизими намойиш этилди, ахборот хавфсизлиги ва сервер ускуналари ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилди.

Ташриф якунига кўра, биржанинг келгусидаги режалари ва янги лойиҳалари хусусида фикр алмашилди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 11598