ЎзРТХБнинг хориждаги савдо майдончаси иш бошлади | Новости

06 Ноя 2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Қозоғистоннинг “ЎзРТХБ” АЖ ва “ЕСТ” Товар биржаси” ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг ижроси доирасида Олма-ота шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) Биржа савдоларининг электрон тизими (БСЭТ) га уланган “ЎзРТХБ” АЖ нинг хориждаги савдо майдончаси иш бошлади.
Савдо майдончасининг таъсисчиси Қозоғистоннинг “Альта ва К” МЧШ брокерлик компанияси бўлиб, ширкат “ЎзРТХБ” АЖ да аккредитациядан ўтган илк хорижий брокерлик компанияси ҳам ҳисобланади. Айни вақтда “Альта ва К” МЧШ “ЎзРТХБ” АЖ билан ҳамкорликда Қозоғистон компанияларининг биржа савдоларида иштирок этишини ташкиллаштирмоқда, ҳамда қозоқ ва ўзбек товар ишлаб чиқарувчиларини биржа савдоларига кенг жалб қилиш мақсадида маркетинг тадбирларини ўтказмоқда.
Илк босқичда мазкур савдо майдончаси орқали маҳаллий юқори ликвидли товарлар хусусан, полиэтилен, полипропилен, пахта ва рангли металларни Қозоғистонга сотилиши, шунингдек, Ўзбекистонга дон маҳсулотлари, кўмир ва цементни импорт қилиниши кўзда тутилган.
 
“ЎзРТХБ” АЖ нинг хорижий мамлакатлардаги савдо майдончаларини кенгайтирилиши қуйидагиларга кўмак беради:
 
Биржа савдоларининг очиқ механизмини қўллаш орқали маҳаллий товарларни фаол равишда ташқи бозорларга олиб чиқиш.
 
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ёки кам миқдорда ишлаб чиқариладиган товарларнинг ички нархларини барқарорлаштириш.
 
Биржа савдоларида иштирок этиш жараёнининг соддалаштириш йўли билан экспорт-импорт операцияларини интенсификациялаш.
 
Ўзбекистоннинг очиқ ва ошкора нарх кўрсаткичлари эга бўлган мамлакат сифатида инвестицион жозибадорлигини ошириш.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан алоҳида турдаги товарларнинг (кўмир, цемент, цемент клинкери, асбетс, қурилиш ойнаси, ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари) биржа орқали ёки тўғридан-тўғри импорт қилинишида берилган божхона имтиёзлари 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди. Шунингдек, 2019 йил 1 январдан товар-хом ашё биржаларининг брокерлик идораларидан олинадиган даромад солиғи пасайтирилади.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 16514