Хабарлар


Сирдарё вилоятида фермерлар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябридаги “Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №ПҚ-3386 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ томонидан барча савдо иштирокчилари, шу жумладан фермер хўжаликлари учун мунтазам равишда ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ да тадбиркор ва фермерларга туну-кунлик кўмаклашиш хизмати ишга туширилди

Тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига маслаҳат ёрдамини тақдим этиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ да алоҳида ахборот маркази очилди. Тадбиркорлар ва фермерларга кўмаклашиш бўйича тузилган янги хизмат биржада ҳафтада 7 кун, ҳар куни 24 соат давомида фаолият юритиб боради.

Батафсил

Фермерлар биржа савдоларини ўзлаштирмоқда

Минерал ўғитларни сотишда бозор механизмини кенг жорий этиш бўйича Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини бажариш мақсадида Фарғона вилоятида “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона вилоятининг ҳокимияти билан биргаликда фермерлар учун бир нечта ўқув семинарларини ўтказди.

Батафсил

Биржа савдоларига импорт қилинган цемент қўйилмоқда

2018 йилнинг январидан “ЎзРТХБ” АЖ нинг ички биржа савдоларига мунтазам равишда миллий валютада импорт қилинган цемент қўйилмоқда. Бугунги кунда биржанинг котировкалаш варағига Қозоғистонда ишлаб чиқилган ПЦ400 Д20 ва ПЦ ЦЕМ II А-Ш 32.5Н маркали портландцемент киритилди.

Батафсил

ЎзРТХБ» АЖ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини ёд этди

30 январь куни мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланди. Шу куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президентимиз хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил

Цементнинг биржадаги нархлари ўртача 17% га камайди

“ЎзРТХБ” АЖ да ўтказилган сўнгги биржа савдо натижаларига кўра, цементнинг турли маркали бўйича шаклланган ўртача нархлар сезиларли даражада пасайди. Хусусан, охирги 10 савдо кунларида ПЦ М-400 Д-20 маркали цементнинг котировкалари 16% га, яъни бир тоннаси учун 606,9 минг сўмдан 510,3 минг сўмгача, ППЦ М-400 – 18,5% га, бир тоннаси учун 599,2 минг сўмдан 488,0 минг сўмгача, ППЦ М 400 КД 20 – 19,4% га, бир тоннаси учун 606,3 минг сўмдан 488,4 минг сўмгача тушди.

Батафсил

Ўтган ҳафтада 118 та стандарт биржа шартномалари очилди

Жорий йилнинг 15-19 январларида “ЎзРТХБ” АЖ нинг Листинг комиссияси минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, қора металл ва нефть маҳсулотларига 118 та стандарт шартномаларини очди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2017 йил якунлари

2017 йилда биржанинг савдо платформаларида ижобий натижалар эришилди. ЎзРТХБ да тузилган барча битимларнинг умумий ҳажми 2016 йил даври билан солиштирганда 15,2% га ўсиб, 13,88 трлн сўмни ташкил этди.

Батафсил

Биржа мижозининг шахсий кабинетнинг функциялари кенгайтирилди

«ЎзРТХБ» АЖ мижозлар, шу жумладан уларнинг аксарият қисмини ташкил этган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида инновацион ечимлар асосида интерактив хизматларни такомиллаштириш ишлари давом эттирмоқда.

Батафсил