Биржа мижозининг шахсий кабинетнинг функциялари кенгайтирилди | Новости

09 Янв 2018
«ЎзРТХБ» АЖ мижозлар, шу жумладан уларнинг аксарият қисмини ташкил этган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида инновацион ечимлар асосида интерактив хизматларни такомиллаштириш ишлари давом эттирмоқда.
 
Хусусан, мижознинг шахсий кабинети хизматининг имкониятлари кенгайтирилиб, унга электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантириш, брокерлик идорасини алмаштириш, маблағлар қайтарилганда банк ҳисобварағини танлаш ва реквизитларни ўзгартириш киради. Мижозлар биржанинг шахсий кабинетдаги мазкур онлайн сервислардан электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида фойдаланишлари мумкин.
 
Ҳисобварақни танлаш хизмати орқали пул маблағларини биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги мижознинг ҳисобварағи (ФИР) дан хизмат кўрсатилаётган банкнинг асосий, иккиламчи, кредит ёки улгуржи ҳисобварақларига қайтариш мумкин.
 
Биржанинг интерактив хизматларининг янги функциялари вақт ва маблағ ҳаражатларини қисқартириш имконини тақдим этади. Мисол учун авваллари пул маблағини брокерлик идорасига ўтказиш ёки банк реквизитларини ўзгартириш учун қоғоз шаклида ариза талаб этилган эди.
Мижознинг шахсий кабинети имкониятларидан фойдаланиш бўйича видео қўлланма биржанинг ўқув bilim.uzex.uz вебсайтида жойлаштирилган.
 
Маълумот учун: Мижознинг шахсий кабинети – 2014 йилда жорий этилган “ЎзРТХБ” АЖнинг интерактив хизмати бўлиб, биржа битимлари, ҳисобварақдаги ҳолатини текшириш ва тузилган битимларни натижаларини кузатиб бориш имконини беради.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 24625