Хабарлар


ЎзРТХБ» АЖ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини ёд этди

30 январь куни мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланди. Шу куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президентимиз хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил

Цементнинг биржадаги нархлари ўртача 17% га камайди

“ЎзРТХБ” АЖ да ўтказилган сўнгги биржа савдо натижаларига кўра, цементнинг турли маркали бўйича шаклланган ўртача нархлар сезиларли даражада пасайди. Хусусан, охирги 10 савдо кунларида ПЦ М-400 Д-20 маркали цементнинг котировкалари 16% га, яъни бир тоннаси учун 606,9 минг сўмдан 510,3 минг сўмгача, ППЦ М-400 – 18,5% га, бир тоннаси учун 599,2 минг сўмдан 488,0 минг сўмгача, ППЦ М 400 КД 20 – 19,4% га, бир тоннаси учун 606,3 минг сўмдан 488,4 минг сўмгача тушди.

Батафсил

Ўтган ҳафтада 118 та стандарт биржа шартномалари очилди

Жорий йилнинг 15-19 январларида “ЎзРТХБ” АЖ нинг Листинг комиссияси минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, қора металл ва нефть маҳсулотларига 118 та стандарт шартномаларини очди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2017 йил якунлари

2017 йилда биржанинг савдо платформаларида ижобий натижалар эришилди. ЎзРТХБ да тузилган барча битимларнинг умумий ҳажми 2016 йил даври билан солиштирганда 15,2% га ўсиб, 13,88 трлн сўмни ташкил этди.

Батафсил

Биржа мижозининг шахсий кабинетнинг функциялари кенгайтирилди

«ЎзРТХБ» АЖ мижозлар, шу жумладан уларнинг аксарият қисмини ташкил этган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида инновацион ечимлар асосида интерактив хизматларни такомиллаштириш ишлари давом эттирмоқда.

Батафсил

Журналист «Дўстлар клуби» ишчи органининг йиғилиши ўтказилди

2017 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг биносида Журналист «Дўстлар клуби» ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг раҳбарлари ва бошқа вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил

Ўтган ҳафтада 39 та стандарт биржа шартномалари очилди

2017 йилнинг 11-15 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ нинг Листинг комиссияси қурилиш моллари, нефть ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига 39 та стандарт шартномаларини очди.

Батафсил

UZEX биржаси AVTORAQAM тизимида янги хизмат турини ишга туширди

«ЎзРТХБ» АЖ AVTORAQAM савдо платформасида онлайн аукционлар иштирокчилари учун “SMS хабар” янги хизмат турини ишлаб чиқди ва жорий этди.

Батафсил

Биржанинг полиэтилен бозоридаги юқори талаб сақланмоқда

Жорий йилнинг бошидан бери “ЎзРТХБ” АЖ нинг ички биржа савдоларида 88,0 минг тонна полиэтилен маҳсулотлари сотилди. Биржа орқали амалга оширилган маҳсулот экспорти 31,1 минг тоннани ташкил этди.

Батафсил