Ўтган ҳафтада 39 та стандарт биржа шартномалари очилди | Новости

18 Дек 2017
2017 йилнинг 11-15 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ нинг Листинг комиссияси қурилиш моллари, нефть ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига 39 та стандарт шартномаларини очди. Биржа савдоларига қўйилган товарлар рўйхатида – арматура, бурчак, нефть мойлари, арпа, пахта момиғи ва бошқалар.
 
Мазкур товарлар биржа котировкалаш варағига 29 та сотувчи корхоналар (улардан 12 таси – кичик бизнес субъектлари), шу жумладан АО «Олмалиқ ТМК», «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ , «Akbar Central Asia» МЧЖ, «Smart Oil Trade» МЧЖ, «Inter Auto Line» МЧЖ ва «Bahromjon Nur Savdo» МЧЖ ларнинг аризаларига асосан киритилди.
 
Аввалроқ ЎзРТХБ да тўртинчи тип, биринчи нав, ўрта классдаги (2017 йил ҳосили) пахта толасини экспортга сотишга мўлжалланган 9631-сонли биржа шартномаси очилган. Ушбу маҳсулотнинг сотувчиси сифатида “Бухоро уруғчилик компанияси” ҚК иштирок этди. Шартноманинг бир лоти 1 тонна толадан иборат бўлиб, унинг бошланғич нархи – 1 702 АҚШ долл. Етказиб бериш шарти – FCA «Бухоро Транс Терминал».
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 9228