Биржанинг полиэтилен бозоридаги юқори талаб сақланмоқда | Новости

04 Дек 2017
Жорий йилнинг бошидан бери “ЎзРТХБ” АЖ нинг ички биржа савдоларида 88,0 минг тоннадан зиёд полиэтилен маҳсулотлари сотилди. Биржа орқали амалга оширилган маҳсулот экспорти 31,1 минг тоннани ташкил этди.
 
Сотилган товарлар таркибида етакчиликни плёнка ва қуйима полиэтилен эгаллаб, уларнинг умумий улушлари 69% га етди. Шу билан бирга пленка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган полиэтилен маркаларининг улушлари 4% га ўсди. Бозорнинг қолган қисмлари қувур, кабель, пуфланадиган, ротацион ва ориентацион полиэтиленларга тегишли бўлди.
 
Ўтган давр мобайнида I-1561 маркали полиэтиленнинг биржадаги нархи бир тоннаси учун 7,3 млн сўмдан 12,5 млн сўмгача кўтарилди. Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган полиэтилен, хусусан унинг F-0320 маркаси бўйича котировкалар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9,6 млн сўмдан 13,6 млн сўмгача ошди. Нархларнинг кўтарилишига юқори ички талаб ва биржа савдоларига қўйилаётган товар ҳажмининг пасайиб кетиши кўмак берди.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти харидорлари полиэтилен бозорининг 56% ни эгаллади. Кейинги ўринларда Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларининг истъемолчилари жойлашиб, уларнинг умумий улушлари 34% ни ташкил этди.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10064