Журналист «Дўстлар клуби» ишчи органининг йиғилиши ўтказилди | Новости

25 Дек 2017
2017 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг биносида Журналист «Дўстлар клуби» ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг раҳбарлари ва бошқа вакиллари иштирок этдилар.
 
Мажлисда таъкидлаб ўтилганидек, “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ўртасида тузилган ҳамкорлик доирасида қўшма иш-режасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан 2017 йил учун белгиланган вазифаларни бажариш учун биржа томонидан Журналистлар уюшмасига 400,0 млн сўм пул маблағлари ажратилди, журналист “Дўстлар клуби” яратилди, 41 та эҳтиёжманд фахрий журналистларга моддий ёрдам кўрсатилди, журналистларнинг медиа форуми, анжуманлари, семинар ва бошқа учрашувлари ўтказилди.
 
Йиғилишда Журналистлар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларини мебель, фотоаппарат, компьютер ва оргтехника билан таъминлаш мақсадида 100,0 млн сўмлик молиявий ёрдам кўрсатиш қарори қабул қилинди. Шунингдек яқин келажак учун режалар ҳам белгилаб олинди, шу жумладан журналистларнинг “Дўстлар клуби” учрашувлари ва ижодий кечаларни мунтазам равишда ўтказилиши, ёш журналисларнинг хорижий мамлакатларда малакасини ошириш, нафақахўр ва ногиронларни сиҳатгоҳ-курорт соғломлаштириш, журналистлар орасида миллий ва давлат байрамларимизга бағишланган танловлар уюштириш.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3 августида Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимизнинг ижодкор зиёлилар вакиллари билан учрашувида ижодий уюшмаларга ҳомийлик қилиш бўйича йирик ишлаб чиқариш ва хўжалик бирлашмалари, компанияларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланган. Шу жумладан “ЎзРТХБ” АЖ нинг Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасига ҳомийлик ёрдами маъқулланган.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 9331