Хабарлар

ЎзРТХБ да октябрь ойи якунлари

Жорий йилнинг октябрь ойида ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди. Бунинг натижасида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу 2015 йилнинг мос даври билан солиштирганда 37,8% га кўпдир.

Батафсил

Биржанинг савдо имкониятлари республиканинг асосий саноат форумида тақдим этилди

Жорий йилнинг 24 октябрдан 2 ноябригача бўлган даврда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этди (ХСЯКБ).

Батафсил

Илмий-амалий анжуманда давлат харидлари муҳокама этилди

2016 йилнинг 25 октябирида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг вакиллари “Ўзбекистон молия тизимининг мустақил 25 йил давомида тараққиёт йўллари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда иштирок этдилар. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2540 сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Ўқув маркази томонидан ташкил этилди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖда 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 22 октябирида “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари ва тўртинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

Биржа технологиялари пахта ва тўқимачилик ярмаркасида намоён этилди

2016 йилнинг 12-13 октябрида Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркани ўтказишдан кўзланган мақсад бу халқаро ташкилот ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жаҳон бозорларининг ривожланиш истиқболлари ва тенденцияларни таҳлил қилиш, пахта истъемолчисини пахтани ишлаб чиқариш, сотиш ва унинг логистикаси соҳасидаги янгиликлар билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

«E-Xarid» электрон тизими такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси стратегик ривожланишининг муҳим вазифаларидан бири бу биржа фаолиятининг янги биржа технологияларини ёрдамида диверсификациялаш ва янги йўналишларни ўзлаштиришдан иборатдир.

Батафсил

ЎзРТХБ да сентябрь ойи якунлари

Сентябрь ойида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 994,5 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йининг мос даври билан солиштирганда 23,8% га кўпдир. Ижобий динамика биржа платформаси, ҳамда давлат ва корпоратив харидлар тизимларида қайд этилди.

Батафсил

Навбатдаги семинарлар Қарши, Андижон ва Наманганда бўлиб ўтди

“ЎзРТХБ” АЖ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини товар бозорлардаги электрон тижорат соҳасига жалб этиш ишлари доирасида ўқув семинар ва бизнес форумларни ўтказишни давом эттирмоқда.

Батафсил

ЎзРТХБ ICT WEEK 2016 ҳафталигида иштирок этди

19-23 сентябрь кунлари Тошкент ва Наманган шаҳарларида ICTWEEK UZBEKISTAN 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари бозорларини ривожланишида амалий натижаларга эришишдан иборатдир. Йилнинг энг муҳим инновацион тадбири 2004 йилдан бери халкаро экспертлар, IT соҳаси мутахассислари, давлат органлари ва бизнес вакиллари иштирокида ўтказиб келинмоқда.

Батафсил