Хабарлар

Молия вазирлигининг Ғазначилигида бюджет ташкилотлари билан учрашув бўлиб ўтди

19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигини мажлислар залида Ғазначилик Бошқаруви ва Тошкент шаҳар Молия бошқармаси томонидан йирик бюджет ташкилотлари ва “ЎзРТХБ” АЖ вакилларининг учрашуви ташкил қилинди. Ушбу семинарда 80-дан ортиқ бюджет ташкилотларининг вакиллари қатнашишди

Батафсил

«Angren shakar» ХК МЧЖ биржа бозорига чиқди

Биржа бозорида янги иштирокчи - «Angren shakar» ХК МЧЖ ўз фаолиятини бошлади ва жорий йилнинг сентябрь ойида шакар бўйича янги контрактларни очди. Ушбу маҳсулотнинг бир тоннаси учун бошланғич нарҳи 2 298 000 сўмни ташкил этмоқда.

Батафсил

Ҳафта давомида ЎзРТХБ савдо ҳажми 38%га ўсди

Ўтган ҳафта ЎзРТХБ савдо натижалари ижобий динамикаси тикланганлигидан далолат бермоқда. 8-14 сентябргача бўлган давр ичида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 143,0 млрд сўмдан 196,9 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга савдоларнинг ўсиши биржанинг барча платформаларида қайд этилди

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ тадбиркорлар учун “очиқ эшиклар куни”ни ўтказди

12 сентябрь куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппаратининг биносида қурилиш моллари сегментида фаолиятини юритиб келаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари иштирокида “очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Батафсил

Сентябрь ойининг бошланишида ЎзРТХБ савдо ҳажмлари камайди

Навбатдаги ойнинг бошланишида ЎзРТХБ товар бозорлари одатдагидай даврий пасайиш босқичига ўтди. 1-7 сентябрь давомида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 173,6 млрд сўмдан 143,0 млрд сўмгача камайган. Кўргазма ярмарка тизимида ижобий динамика кузатилиб, унинг ҳажми 34,3%га ўсди

Батафсил

Давлат харидлари бўйича ҳафталик рекорд белгиланди

Августнинг сўнги ҳафтаси ЎзРТХБда сотилган товарларнинг ҳажмларини камайиши билан якунланди. 25дан 31 августгача бўлган давр ичида битимларнинг ҳажмлари 199,0 млрд сўмдан 173,6 млрд сўмгача камайган. Шу билан бирга савдо платформалари пасайиш динамикасини намоён қилишди. Бироқ давлат харидларининг ҳажми 20,3 млрд сўмни ташкил этди, бу жорий йил учун энг юқори ҳафталик кўрсаткичи ҳисобланади

Батафсил

Корпоратив харидлар тизимида савдоларнинг ўсиш динамикаси қайта тикланди

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ савдоларининг кўрсаткичлари пасайган, лекин юқори даражада сақланиб турибди. Жумладан 18 августдан 24 августгача бўлган давр ичида тузилган битимларнинг ҳажми 199,0 млрд сўмга тенг бўлган, бу жорий йилнинг кўрсаткичини ўртача қийматидан 17%га кўпдир. Корпоратив харидлар сегментида ижобий динамика кузатилган

Батафсил

ЎзРТХБ савдо ҳажмлари ҳафталик максимумга яқинлашди

Ўтган ҳафта савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ иштирокчиларининг фаоллиги сақланиб қолган. 11-17 августгача бўлган давр ичида рекорд кўрсаткичига максимал даражада яқинлашди ва 213,7 млрд сўмни ташкил этди. Биржа бозори ва кўргазма ярмарка савдоларида ижобий динамика кузатилган

Батафсил

ЎзРТХБ”да ҳафталик савдо ҳажмлари ўсди

Жорий йилнинг 4-дан 10-августгача ЎзРТХБ савдо ҳажмлари олдинги ҳафтага нисбатан қарийб бир ярим каррага, яъни 121,3 млрд сўмдан 194,0 млрд сўмгача ошган. Бунга асосан биржа бозорида савдолар фаоллиги ошиши ва кўргазма ярмарка савдолар ҳажмларининг кўтарилиши сабаб бўлди

Батафсил