Сентябрь ойининг бошланишида ЎзРТХБ савдо ҳажмлари камайди | Новости

10 Сен 2014

Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали ҳажми 107,3 млрд сўмга тенг товарлар сотилиб, бу олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 18,8%га кўпдир. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун емларни сотувчи корхоналари товарларни биржа савдоларига қўйишда танаффус олдилар. Бироқ айрим товар сегментларида ўсиш кузатилган. Жумладан, рангли металларнинг сотув ҳажми қарийб 3 каррага ўсиб, уларнинг улуши 3%дан 13%гача  ошган. Суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг улушлари эса 15%дан 32%гача кўтарилган. Ички бозордан фарқли ўлароқ, валюта савдо майдончаси кескин ўсишни намоён этди. Экспорт битимларининг ҳажми 4,4 млн АҚШ долларга тенг бўлди. Бироқ сотилган товарлар тузилмасида бир оз ўзгаришлар қайд этилди. Биржа савдолари орқали экспортга 2,6 млн АҚШ доллар ҳажмида полиэтилен ва 1,8 млн АҚШ доллар ҳажмида суюлтирилган газ сотилган.

Кўргазма ярмарка савдолари
Тузилган битимларнинг сони камайиганлигига қарамасдан кўргазма ярмарка савдоларининг сотув ҳажми 14,3 млрд сўмдан 19,2 млрд сўмгача ошган. Ушбу ўсишга маҳаллий савдоларни ҳажми 12,2 млрд сўмдан 18,8 млрд сўмгача ошганлиги билан изоҳланади. Ўз ўрнида экспорт савдоларининг ҳажми 440 млн сўмгача камайган.
Тузилган битимларнинг сони бўйича Бухоро, Тошкент ва Фарғона филиаллари етакчи ўринларни сақлаб қолдилар. Амалга оширилган битимларнинг ҳажми бўйича эса бир оз бошқа вазият кузатилган. Биринчи ва иккинчи ўринларда Тошкент ва Самарқанд филиаллари ва учинчи ўринни эса Андижон филиали эгаллади. Бир неча ҳафта давомида талаби юқори бўлган товарларнинг рўйхатида биринчи ва иккинчи ўринларни машинасозлик ва металлургия маҳсулотлари эгаллаб туришган. Ўтган ҳафтада ушбу товар гуруҳлари ўз ўринларини ўзгартиришди. Металлургия маҳсулотларининг сотув ҳажми 8,5 млрд сўмни, машинасозлик маҳсулотларининг ҳажми эса 2,1 млрд сўмни ташкил этди. Полимер ва пластмассалар гуруҳи ҳажми 1,9 млрд сўмга тенг бўлиб, учинчи ўринни эгаллаган. Ҳафтанинг энг йирик битими профилланган листларни етказиб беришга тегишли ҳажми 890,0 млн сўмга тенг бўлиб, Самарқанд филиалида тузилган.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада рекорд кўрсаткичга эришгандан сўнг давлат харидларининг ҳажми 9,9 млрд сўмгача камайди. Шу билан бирга савдо иштирокчилари ва улар томонидан тузилган битимларнинг сони ҳам камайди. Бюджет маблағларининг тежалиши 2,4 млрд сўмга тенг бўлган. Кичик бизнеснинг харидларни умумий ҳажмидаги улуши 100%ни ташкил этди.
Андижон вилоятининг етказиб берувчилари тузилган битимларнинг сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб келишмоқда. Фарғона вилоятининг етказиб берувчилари Наманган вилоятининг етказиб берувчиларини учинчи ўринга туширган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олдилар. Битимларнинг ҳажми бўйича етакчи ўринларни пойтахт, Фарғона вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасининг етказиб берувчилар эгаллашган. Ҳафтанинг энг йирик битими Юнусобод туманида тузилди. Серверларни етказиб беришга тегишли бўлган ушбу битимнинг ҳажми 199,9 млн сўмни ташкил этди. Маблағлар тежалишининг энг кўп ҳажми ёш болалалар учун компьютерларни етказиб беришга тегишли битимда - 64,4 млн сўмга тенг бўлган.
Бўлиб ўтган савдоларнинг натижаларига кўра энг фаол савдолар Хоразм, Жиззах ва Фарғона вилоятларида тузилган учта битимга тўғри келмоқда. Ушбу битимларнинг хар бири бўйича 32тадан таклифлар келиб тушган. Ушбу битимлар бўйича қурилиш моллари, баннер тайёрлаш ва ўрнатиш хизматлари савдо қилинган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар бўйича аукцион савдоларнинг ҳажми ўтган ҳафтада атиги 4,5%га камайган ва 6,5 млрд сўмни ташкил этган. Пул маблағларини тежалиши 1,0 млрд сўмдан 1,5 млрд сўмгача ошган, бу бўлиб ўтган электрон савдоларнинг самарадорлиги ошганини билдиради (харидларнинг бошланғич нархидан 18,5%).
Ҳафта давомида 312 битим тузилган ва улар бўйича ўртача 5-та таклиф келиб тушган. Келиб тушган таклифларнинг энг кўп сони 23-гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 184,3 млн сўмга тенг бўлиб, Тошкент вилоятида тузилган.
Худудий тузилмада Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 59%ни ташкил этди. Бухоро вилоятининг савдо ҳажмлари қарийб икки каррага ўсган, унинг улуши эса 7,6%дан 15%гача ошган. Андижон ва Фарғона вилоятлари 5%дан улушга эга бўлдилар. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятига тўғри келмоқда.

 

Курилди: 14212