Ҳафта давомида ЎзРТХБ савдо ҳажми 38%га ўсди | Новости

17 Сен 2014

Ўтган ҳафта ЎзРТХБ савдо натижалари ижобий динамикаси тикланганлигидан далолат бермоқда. 8-14 сентябргача бўлган давр ичида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 143,0 млрд сўмдан 196,9 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга савдоларнинг ўсиши биржанинг барча платформаларида қайд этилди.

Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган давр ичида биржа бозори умумий савдо ҳажмларининг ўсишига асосий сабабчи бўлди. Биржа товарларини сотув ҳажмлари 155,4 млрд сўмни ташкил этди, бу олдинги ҳафтага нисбатан 48,0 млрд сўмга кўпдир. Барча товар гуруҳлари бўйича ўсиш динамикаси кузатилган. Жумладан фаол савдолар қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари сегментларида бўлиб ўтган. Озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 2%дан 15%гача кўтарилди. Савдоларнинг ўртача ўсиш даражаси 40%ни ташкил этди.
Валюта савдо майдончасида эса аксинча пасайиш кузатилган, яъни савдоларнинг ҳажми 1,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган. Бироқ экспорт позициялари сезиларли даражада диверсификациялашган. Шўртон ГХК ҳажми 462,5 минг АҚШ долларига тенг I-1561 маркадаги полиэтилен сотган, бу экспортнинг умумий ҳажмидан 41%ни ташкил этади. Фарғона НҚИЗ ишлаб чиқарган саноат мойлари ва нефть гачининг улушлари 57%ни ташкил этди.

Кўргазма ярмарка савдолари
Кўргазма ярмарка савдолари орқали ҳажми 27,0 млрд сўмга тенг товарлар сотилиб, бу олдинги ҳафта кўрсатгичига нисбатан 40,4%га кўпдир. Савдоларнинг 91% ички бозорга тўғри келмоқда ва уларнинг ҳажми 32,2%га ошган. Ўз навбатида экспортнинг ҳажми 440,0 млн сўмдан 2,1 млрд сўмгача кўтарилган. Шу билан бирга савдоларнинг  фаол иштирокчилар сони 211дан 251гача ошган.  Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг ҳажми 9,4 млрд сўмдан 15,5 млрд сўмгача ошган.
Битимлар сони бўйича рейтингда ҳудудий тузилмада деярли ўзгаришлар содир бўлмади. Биринчи учталикни олдинги ҳафтадагидай Бухоро, Тошкент ва Фарғона филиаллари эгаллашган. Битимларнинг ҳажми бўйича эса одатдагидай Тошкент филиали биринчи ўринни эгаллаган. Битимларнинг ҳажми сезиларли даражада ошганлиги сабабли кейинги ўринларни Фарғона ва Навоий филаллари эгаллашган.
Машинасозлик маҳсулотларини сотув ҳажмлари 2,1 млрд сўмдан 14,1 млрд сўмгача ошган, бу сотилган товарлар тузилмасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Кейинги ўринда ҳажми 3,2 млрд сўмга тенг металлургия маҳсулотлари жойлашди. Қурилиш молларининг сотув ҳажмлари 980,1 млн сўмдан 3,1 млрд сўмгача ошган ва учинчи ўринни эгаллаган.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича аукцион савдоларидаги битимларнинг ҳажми 8,1 млрд сўмгача камайган. Бунга сабаб савдоларда фаол иштирокчиларининг сонини қисқарганлиги бўлди. Кичик бизнеснинг харидларни умумий ҳажмидаги улуши 98,7%ни ташкил этди.
Битимларнинг сони бўйича Андижон ва Фарғона вилоятлари дастлабки икки ўринларни эгаллашди. Учинчи ўринда Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари туришибди. Битимларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни одатдагидай пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар эгаллаган. Иккинчи ўринга Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари кўтарилиб олишди. Бюджет маблағларини катта миқдордаги тежалиши ҳажми 71,9 млн сўмга тенг бўлиб, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида юқори босимли компрессорни етказиб беришга тегишли битимда эришилган. Компьютерларга техник хизмат кўрсатиш бўйича буюртмада энг фаол савдолар бўлиб ўтган. Савдолар давомида ушбу буюртмага 34-та таклиф келиб тушган ва бу ўтган ҳафтанинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизимида бир оз ўзгаришлар содир бўлди. Харидларнинг ҳажми 17,8 млн сўмга ошган ва 6,5 млрд сўмни ташкил этган. Пул маблағларини тежалиши 1,0 млрд сўмга тенг бўлган, бу харидларнинг бошланғич нархидан 13,7% ташкил этади. Кўриб чиқилаётган давр ичида савдо иштирокчилари 289-та битим тузишган, улар бўйича ўртача 5-та таклиф келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони 28гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 605,6 млн сўмга тенг бўлиб, Бухоро вилоятида тузилган.
Пойтахт ҳудудининг улуши ўтган ҳафтада 59%дан 50%гача камайган. Бухоро вилоятининг улуши эса аксинча 15%дан 19%гача ошган. Фарғона вилояти 10% улуши билан учинчи ўринни эгаллаган. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.

Курилди: 14839