Молия вазирлигининг Ғазначилигида бюджет ташкилотлари билан учрашув бўлиб ўтди | Новости

22 Сен 2014

19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигини мажлислар залида Ғазначилик Бошқаруви ва Тошкент шаҳар Молия бошқармаси томонидан йирик бюджет ташкилотлари ва “ЎзРТХБ” АЖ вакилларининг учрашуви ташкил қилинди. Ушбу семинарда 80-дан ортиқ бюджет ташкилотларининг вакиллари қатнашишди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади давлат харидлари бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш, ҳамда бюджет ташкилотларига биржанинг махсус ахборот порталида сентябр ойининг охирига жорий қилиниши режалаштирилган мижозларни шахсий кабинетининг қўшимча хизматлари билан таништириш бўлган.

Бюджет ташкилотлари билан биргаликда муҳокама давомида давлат харидлари бўйича электрон харидларни ўтказишга тегишли масалаларда биржа мутаҳассислари ўз изоҳларини беришди.

Курилди: 14481