Биржа савдолари
Биржа бозорида ҳафталик савдо ҳажми 6%га, яъни 173,1 млрд сўмдан 162,5 млрд сўмгача камайган. Биржа товарларини савдоларга қўйилиши ва сотилишининг ҳажмларини камайиши рангли металлар, нефт маҳсулотлари ва кимё маҳсулотлар сегментларида кузатилган. Бироқ ушбу ҳолат уларнинг бозордаги улушларида деярли таъсир ўтказмади. Озиқ-овқат масулотларининг сотув ҳажмларини ошиши 24%, уларнинг бозордаги улуши эса 22% ташкил этган.
Шунга ўхшаш ҳолат биржа бозорининг экспорт йўналишида ҳам кузатилган. Ўтган ҳафтада валюта савдо майдончаси орқали ҳажми 3,5 млн АҚШ долларига тенг товарлар сотилган, ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтада 4,6 млн долларга тенг бўлган эди. Сотилган товарлар тузилмасида ҳам кескин ўзгаришлар содир бўлди. Бозорнинг ярмидан кўп қисмини суюлтирилган газ эгаллаган, унинг ҳажми 1,8 млн АҚШ долларига тенг бўлди. Олмалиқ ТМК ишлаб чиқарган катод мисининг улуши 23%ни ташкил этди. Бозорнинг қолган қисмини саноат мойлари – 16%, полиэтилен – 5%, алюминий ва цемент 2%дан эгаллашган.
Кўргазма ярмарка савдолари
Кўргазма ярмарка савдолари тизимида ҳажми 21,5 млрд сўмга тенг 818 битим тузилган. Экспорт ҳажми 5,8 млрд сўмдан 4,0 млрд сўмгача камайган. Бироқ савдо иштирокчиларининг сони аксинча 219дан 248гача ошган, бу эса йирик ҳажмдаги битимларнинг сонини қисқарганлигидан далолат беради. Тошкент филиали ўтган ҳафтада тузилган битимлар ҳажми бўйича, 15,0 млрд сўмдан 12,7 млрд сўмгача камайишига қарамасдан, биринчиликни сақлаб қолди. Қорақолпоғистон филиалида ушбу кўрсаткич қарийб 4 каррага ошган ва шу сабабли ушбу филиал иккинчи ўринни эгаллаган. Етакчилар учталигини Наманган филиали якунлаган.
Савдо натижаларига кўра бозорнинг кўп қисмини ҳажми 4,8 млрд сўмга тенг бўлган ҳолда, машинасозлик маҳсулотлари эгаллаган. Олдинги ҳафтада сотув ҳажмлари бўйича етакчи бўлган металлургия маҳсулотлари бу ҳафта ҳажми 4,3 млрд сўмга тенг бўлиб, иккинчи ўринга тушиб қолган. Кимёсаноат маҳсулотлари сотув ҳажмлари сезиларли даражада ошиб, 3,8 млрд сўмга етган ва учинчи ўринни эгаллаган. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент филиалида 3,4 млрд сўмга тузилган.
Давлат харидлари
18-24 августгача бўлган давр ичида давлат харидлари электрон аукцион тизимида тузилган битимларнинг ҳажми 7,0 млрд сўмга тенг бўлди. Электрон савдоларда 3146 ташкилот иштирок этган, лекин улар томонидан олдинги ҳафтага нисбатан 647га кам битим тузилган. Бюджет маблағларини тежалиши 2,3 млрд сўмдан 1,9 млрд сўмгача камайган. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 100%ни ташкил этди.
Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича одатдагидай биринчи ўринни пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар эгаллади. Сурхондарё вилоятининг етказиб берувчилари Самарқанд вилоятининг етказиб берувчиларини учинчи ўринга туширган ҳолда, иккинчи ўринга кўтарилишган. Бюджет маблағларини тежалиши бўйича аҳамиятли натижалар Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида кузатилган. Пойтахтнинг Шайхонтахур туманида мебел етказиб беришга тегишли битимда энг яхши натижаларга эришилган. Ушбу битимнинг ҳажми 117,6 млн сўм, маблағ тежалишнинг ҳажми эса 50,4 сўмни ташкил этди. Фарғона шаҳрида таклифларни энг кўп сони – 31, трикотаж мато етказиб беришга тегишли буюртма бўйича келиб тушган.
Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизимида ижобий динамика қайта тикланди. Куриб чиқилаётган даврда харидларнинг ҳажми 6,7 млрд сўмдан 7,9 млрд сўмгача ошган. Пул маблағларининг тежалиши 1,1 млрд сўмга тенг бўлган, бу харидларнинг бошланғич нархидан 12,3%ни ташкил этади. Тузилган битимларнинг сони 266дан 331гача етган. Шу билан бирга, келиб тушган битимларнинг ўртача сони 5га тенг бўлди, уларни энг кўп сони эса 30га етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 252,2 млн сўмга тенг бўлиб, Навоий вилоятида тузилган. Савдо натижаларига кўра бозорнинг ярмидан кўп қисмини пойтахт худуди эгаллаган. Бундан ташқари етакчи ўринларни Бухоро (15%), Қашқадарё (10%) ва Навоий (9%) вилоятлари эгаллашган. Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларининг улушлари 4%дан ташкил этди. Амалга оширилган битимларнинг энг кўп ўсиши Сирдарё вилоятига тўғри келди.
Курилди: 13189