«Angren shakar» ХК МЧЖ биржа бозорига чиқди | Новости

19 Сен 2014

Биржа бозорида янги иштирокчи - «Angren shakar» ХК МЧЖ ўз фаолиятини бошлади ва жорий йилнинг сентябрь ойида шакар бўйича янги контрактларни очди. Ушбу маҳсулотнинг бир тоннаси учун бошланғич нарҳи 2 298 000 сўмни ташкил этмоқда.

2014 йилнинг 17 – 18 сентябрь кунлари ушбу янги сотувчи-завод томонидан ишлаб чиқарилган шакар бўйича дастлабки биржа савдолари ўтказилди ва уларга кўра сотилган маҳсулотнинг умумий ҳажми 666 тоннани ташкил этди. Трейдерларнинг фикрига кўра, биржада янги сотувчини пайдо бўлиши шакар бозорини диверсификациялашувига хизмат қилади.

Маълумот учун: «Angren shakar» ХК МЧЖ 2014 йилнинг июль ойида Тошкент вилоятиининг “Ангрен” маҳсус саноат зонасида шакар ишлаб чиқарувчи заводини қурилиши бўйича лойиҳани амалга оширилишини якунлади. Заводнинг бир кунлик ишлаб чиқариш қуввати 1 минг тонна шакарга тенг.

Кўрилди: 33999