Давлат харидлари бўйича ҳафталик рекорд белгиланди | Новости

04 Сен 2014

Биржа савдолари
Биржа бозоридаги савдо ҳажмлар 18,6% камайган, яъни 162,5 млрд сўмдан 132,3 млрд сўмгача. Биржа товарларининг савдоларга қўйилиши ва сотувининг камайиши рангли металлар, чорва учун емлар, газ ва полиэтилен сегментларида кузатилган. Ушбу ҳолат маълум даражада уларнинг улушларида ўз аксини топган. Суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг улушлари 25%дан 15%гача қисқарган. Нефть маҳсулотларини сотувининг ўсиши 54,8%ни, уларнинг бозордаги улуши эса 13%ни ташкил этган. Бозорнинг қолган сегментларининг кўрсаткичлари олдинги ҳафта натижаларига мос равишда сақланиб қолган. Биржа бозорининг экспорт йўналишида сотув ҳажмларининг камайиши кузатилган. Валюта савдо майдончаси орқали полиэтилен – 89% улуши билан ва турли маркадаги цемент  - 11% улуши билан сотилган.

Кўргазма ярмарка савдолари
Кўргазма ярмарка савдолари тизимида тузилган битимларнинг ҳажмлари камайган ва 14,3 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу камайиш нафақат ички маҳаллий савдоларда, балки экспорт савдоларида ҳам кузатилган, уларнинг ҳажмлари мос равишда 12,2 млрд сўм ва 2,1 млрд сўмни ташкил этган. Бироқ тузилган контрактларнинг сони 818дан 1179гача ошган.
Битимларнинг ҳажмлари 12,7 млрд сўмдан 6,8 млрд сўмгача камайишига қарамасдан, Тошкент филиали амалга оширилган битимлар ҳажми бўйича етакчилик қилиб келмоқда. Сезиларли даражадаги ўсиш сабабли етакчилар учталигига Самарқанд ва Қашқадарё филиаллари ҳам киришган.
Сотилган товарлар тузилмасида барқарорлик кузатилган. Ўтган ҳафтада етакчи ўринларни одатдагидай машинасозлик ва металлургия маҳсулотлари эгаллашган. Ўз навбатида сотув ҳажмлари бўйича учинчи ўринни полимерлар ва пластмасса гурухи эгаллаган. Ҳафтанинг энг йирик битими пўлат қувурларини етказиб беришга тегишли бўлиб, ҳажми 1,4 млрд сўмга тенг бўлган.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича аукцион савдолар давомида сезиларли даражадаги ўзгаришлар кузатилган. Савдо ҳажмлари қарийб 3 каррага ошган ва 20,3 млрд сўмни ташкил этган, бу жорий йилнинг энг юқори ҳафталик кўрсаткичи ҳисобланади. Маблағларни тежалиши ҳам 2,5 каррага ошган ва 4,9 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу натижалар савдо иштирокчиларининг фаоллигини ошиши билан бирга юзага келган. Кичик бизнес субъектларининг харидлар умумий ҳажмидаги улуши 99,5%га тенг бўлди. 
Тузилган битимлар сони бўйича биринчи ўринда Андижон вилоятининг етказиб берувчилари туришибди. Наманган вилоятининг етказиб берувчилари тузилган битмилар сонини 325дан 802гача оширишган ва иккинчи ўринни эгаллашган. Учинчи ўринда Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари туришибди.
Пойтахт етказиб берувчилари томонидан тузилган битимларнинг ҳажми 823,3 млн сўмдан 5,6 млрд сўмгача ошган. Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича рейтингда иккинчи ўринни, 3,6 млрд сўмгача оширган ҳолда, Фарғона вилоятининг етказиб берувчилари эгаллашган. Учинчи ўринда эса Самарқанда вилоятининг етказиб берувчилари туришибди.
Ўтган ҳафтанинг энг йирик битими Юнусобод туманида йирик партиядаги китобларни етказиб беришга тегишли бўлган. Маблағларни тежалишининг энг юқори даражаси 76,8 млн сўмга тенг бўлган. Электрон савдолар давомида телевизорлар ва кондиционерларни етказиб беришга тегишли буюртмада 32 таклиф келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизимида савдо ҳажмларида бир оз пасайиш кузатилган. Кўриб чиқилаётган давр ичида харидларнинг ҳажми 13,9%га камайган ва 6,8 млрд сўмни ташкил этган. Пул маблағларини тежалиши 1,0 млрд сўмга тенг бўлиб, харидларнинг бошланғич нархидан 13,1%ни ташкил этган.
Тузилган битимларнинг сони 331дан 313гача камайган. Келиб тушган таклифларнинг ўртача сони 5тага тенг бўлган, уларнинг энг кўп сони эса 26тагча етган. Ҳафтанинг энг йирик битими Самарқанд вилоятида тузилган бўлиб, ҳажми 442,2 млн сўмга тенг бўлган.
Савдо натижаларига кўра бозорнинг ярмидан кўп қисмини пойтахт ҳудуди эгаллаган. Бундан ташқари етакчи ўринларни Қашқадарё (9,1%), Бухоро (7,6%) ва Самарқанд (7,6%) вилоятлари эгаллашган. Амалга оширилган битимларнинг ҳажмини энг юқори даражадаги ўсиши Қорақолпоғистон Республикасига тўғри келган.

Курилди: 14607