Хабарлар


ЎзРТХБ да 2017 йилнинг июнь ойи якунлари

2017 йилнинг июнь ойида «ЎзРТХБ» АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 21,0% га ўсиб, 1,3 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ логистика порталини ишлаб чиқмоқда

2017 йилнинг 22 июнида «ЎзРТХБ» АЖ Логистика бизнесини ривожлантириш уюшмаси билан биргаликда транспорт ва логистика компанияларининг вакиллари иштирокида давра суҳбатни ўтказди. Тадбирдан кўзланган мақсад биржанинг ахборот тизимида юк эгаси ва юк ташувчиларнинг буюртмаларини ўзаро мослаштириш орқали биржа товарларини харидоргача етказиб беришни таъминлаб берувчи логистиканинг электрон тизимини яратиш бўйича ишлаб чиқилаётган биржанинг янги лойиҳасини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Батафсил

ЎзРТХБ да биржа аъзолари учун давра суҳбати ўтказилди

“ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департамент билан биргаликда биржанинг марказий биносида биржа аъзолари учун давра суҳбатни ташкиллаштирди. Тадбирдан кўзланган мақсад биржа аъзоларини коррупцияга қарши курашиш масаласида хабардорлигини ва ички назоратни ташкил этишда уларнинг малакаларини оширишдан иборат бўлди.

Батафсил

Жойларда биржанинг янги интерактив хизматларининг тақдимотлари ўтказилди

2017 йилнинг 12-15 июнларида “ЎзРТХБ” АЖ “Трастбанк” ХАБ билан биргаликда Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарларида тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад бу тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликни биржанинг янги интерактив хизматлари билан таништириш иборат бўлди.

Батафсил

Электрон давлат харидларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

2017 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Электрон давлат харидларнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш натижалари ва келажакдаги истиқболлари” мавзусида “ЎзРТХБ” АЖнинг матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни электрон давлат харидларнинг афзалликлари ва имкониятлари билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг май ойи якунлари

Жорий йилнинг март ойида «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 12,1%га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Батафсил

Фермерларнинг биржа савдоларида иштирок этиш масаласи бўйича учрашувлар ўтказилди

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида “ЎзРТХБ” АЖ Қашқадарё, Самарқанд ва Навои вилоятларининг ҳомиятлари билан биргаликда Тошкент шаҳар бозорларига белгиланган нархларда гўшт етказиб бераётган фермер хўжаликлари билан биржа савдоларида иштирок этиш масаласи бўйича учрашувлар ўтказди. Тадбирларда вилоятлардаги ёғ-мой комбинатлар раҳбарлари ва ишчилари, ҳамда биржанинг савдо майдончалари регистраторлари иштирок этдилар.

Батафсил

ЎзРТХБ хизматларни мобиль иловалар орқали кенгайтирмоқда

“ЎзРТХБ” АЖ мобиль иловаларнинг оммавийлашуви тенденциясини инобатга олган ҳолда, электрон савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш ва янги мижозларни жалб қилиш ишларини фаол олиб бормоқда. Хусусан электрон давлат харидлар тизимида етказиб берувчилар сонини кўпайтириш мақсадида Google Play электрон иловалар дўконида биржанинг навбатдаги «D-Xarid» мобиль иловаси жойлаштирилди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖда акциядорларнинг умумий йиллик мажлиси бўлиб ўтди

2017 йил 26 май куни биржанинг марказий аппарат биносида “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг умумий йиллик мажлиси ўтказилди.

Батафсил