ЎзРТХБ да 2017 йилнинг май ойи якунлари | Новости

07 Июн 2017
Жорий йилнинг март ойида «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 12,1%га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.
 
Шу жумладан биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг майига нисбатан 801,4 млрд сўмдан 883,3 млрд сўмгача ўсди. Сотилган товарларнинг таркибида кичик ўзгаришлар кузатилди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 17%дан 18%гача, уларни сотиш ҳажми эса 16%га ўсди. Полиэтиленнинг ҳиссаси аксинча 4%га қисқариб, 5%ни ташкил этди. Бошқа товар гуруҳлари биржа бозорида ўтган йилга мос улушларини сақлаб қолишди.
 
Ўтган ойда валюта савдо майдончасида тузилган экспорт битимларининг ҳажми 2,4 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт сотувларининг катта қисмини 88% улуш билан полиэтилен эгаллади. Рангли металлар ва полипропилен тенг улушга яъни 4%га эга бўлишди. Экспорт бозорининг қолган қисми техник мойлар ва кимё маҳсулотларини сотиш бўйича тузилган битимларга тўғри келди.
 
Жорий йилнинг майида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштироки билан тузилган битимларнинг умумий ҳажми 806,1 млрд сўмни ташкил этди ва бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 10%га кўпдир. Жу жумладан тадбиркорлар биржа орқали 535,4 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 270,7 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида ярмарка савдоларининг ҳажми 19,4%га, яъни 161,4 млрд сўмгача ўсди. Кўргазма-ярмарка савдолар платформасида энг йирик битимлар кимё маҳсулотлари, қурилиш ва истъемол молларини сотиш бўйича тузилди.
 
Давлат харидлари («D-xarid») тизимида 67,4 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу 2016 йилнинг май ойига нисбатан 22,6%га кўпдир. Бюджет маблағларининг тежалиши эса ўтган йилнинг майига нисбатан 12,4 млрд сўмдан 20,4 млрд сўмгача кўтарилди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимларнинг сонидан 97% ва уларнинг қийматидан 98% ни ташкил этди. Таҳлил қилинаётган даврда электрон каталогда тузилган битимларнинг ҳажми 5,1%га ўсиб, 10,4 млрд сўмни ташкил этди.
 
Ўтган ойда «E-xarid» корпоратив харидларнинг ҳажми 2016 йилнинг майига нисбатан 13,6%га ўсиб, 45,1 млрд сўмни ташкил этди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимларнинг сони ва ҳажмидан 97% ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 19 та таклифлар келиб тушди.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 8088