Фермерларнинг биржа савдоларида иштирок этиш масаласи бўйича учрашувлар ўтказилди | Новости

02 Июн 2017
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида “ЎзРТХБ” АЖ Қашқадарё, Самарқанд ва Навои вилоятларининг ҳомиятлари билан биргаликда Тошкент шаҳар бозорларига белгиланган нархларда гўшт етказиб бераётган фермер хўжаликлари билан биржа савдоларида иштирок этиш масаласи бўйича учрашувлар ўтказди. Тадбирларда вилоятлардаги ёғ-мой комбинатлар раҳбарлари ва ишчилари, ҳамда биржанинг савдо майдончалари регистраторлари иштирок этдилар.
 
Учрашувларда айтиб ўтилганидек, биржа мунтазам равишда ошкоралик ва очиқ-ойдинлик тамойилига таяниб, барча биржа савдо иштирокчилари, шу жумладан фермер ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароит яратиб беришни таъминлайди. Бунда чорва учун ем сотиб олиш мақсадида фермер хўжаликларнинг биржа савдоларида иштирок этишлари учун қулай шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.
 
Хусусан, пахта шроти, шелухаси ва омихта емлар бўйича биржа савдолари ўз вақтида ва «Ўзпахтаёғ» АЖ томонидан ажратилган ҳажмларга мувофиқ ўтказилмоқда. Шу билан бирга “ЎзРТХБ” АЖ назорат бўлими ва маклериати томонидан биржа фаолиятида қонунчиликни бузилмаслик чоралари кўрилмоқда.
 
Шунингдек семинарлар давомида биржа савдолари механизми, Ҳисоб-китоб клиринг орқали ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнлари, брокерлар томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди, ҳамда вилоятлар туманларида жойлашган савдо майдончаларининг фаолиятлари кенг ёритилди.
 
Маърузалар якунида фаол суҳбат ўтказилиб, уларнинг натижалари кўра биржа савдолари иштирокчилари учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур учрашувлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10750