Ҳафта давомида ЎзРТХБ савдо ҳажми 38%га ўсди
Ўтган ҳафта ЎзРТХБ савдо натижалари ижобий динамикаси тикланганлигидан далолат бермоқда. 8-14 сентябргача бўлган давр ичида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 143,0 млрд сўмдан 196,9 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга савдоларнинг ўсиши биржанинг барча платформаларида қайд этилди
Батафсил“ЎзРТХБ” АЖ тадбиркорлар учун “очиқ эшиклар куни”ни ўтказди
12 сентябрь куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппаратининг биносида қурилиш моллари сегментида фаолиятини юритиб келаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари иштирокида “очиқ эшиклар куни” ўтказилди
Сентябрь ойининг бошланишида ЎзРТХБ савдо ҳажмлари камайди
Навбатдаги ойнинг бошланишида ЎзРТХБ товар бозорлари одатдагидай даврий пасайиш босқичига ўтди. 1-7 сентябрь давомида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 173,6 млрд сўмдан 143,0 млрд сўмгача камайган. Кўргазма ярмарка тизимида ижобий динамика кузатилиб, унинг ҳажми 34,3%га ўсди
Давлат харидлари бўйича ҳафталик рекорд белгиланди
Августнинг сўнги ҳафтаси ЎзРТХБда сотилган товарларнинг ҳажмларини камайиши билан якунланди. 25дан 31 августгача бўлган давр ичида битимларнинг ҳажмлари 199,0 млрд сўмдан 173,6 млрд сўмгача камайган. Шу билан бирга савдо платформалари пасайиш динамикасини намоён қилишди. Бироқ давлат харидларининг ҳажми 20,3 млрд сўмни ташкил этди, бу жорий йил учун энг юқори ҳафталик кўрсаткичи ҳисобланади
Корпоратив харидлар тизимида савдоларнинг ўсиш динамикаси қайта тикланди
Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ савдоларининг кўрсаткичлари пасайган, лекин юқори даражада сақланиб турибди. Жумладан 18 августдан 24 августгача бўлган давр ичида тузилган битимларнинг ҳажми 199,0 млрд сўмга тенг бўлган, бу жорий йилнинг кўрсаткичини ўртача қийматидан 17%га кўпдир. Корпоратив харидлар сегментида ижобий динамика кузатилган
ЎзРТХБ савдо ҳажмлари ҳафталик максимумга яқинлашди
Ўтган ҳафта савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ иштирокчиларининг фаоллиги сақланиб қолган. 11-17 августгача бўлган давр ичида рекорд кўрсаткичига максимал даражада яқинлашди ва 213,7 млрд сўмни ташкил этди. Биржа бозори ва кўргазма ярмарка савдоларида ижобий динамика кузатилган
ЎзРТХБ”да ҳафталик савдо ҳажмлари ўсди
Жорий йилнинг 4-дан 10-августгача ЎзРТХБ савдо ҳажмлари олдинги ҳафтага нисбатан қарийб бир ярим каррага, яъни 121,3 млрд сўмдан 194,0 млрд сўмгача ошган. Бунга асосан биржа бозорида савдолар фаоллиги ошиши ва кўргазма ярмарка савдолар ҳажмларининг кўтарилиши сабаб бўлди
Цементнинг нархи тобора пасайиб бормоқда
Жорий йилда биржанинг цемент бозорида ўтган йилга нисбатан тескари тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, 2014 йлнинг I чорагида цементнинг ПЦ400 Д-0 маркасини ўртача нархи бир тонна учун 433 минг сўм бўлган бўлса, август ойининг бошида нарх тренди 329 минг сўмгача пасайиб кетди ва бу жорий йил учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади
ЎзРТХБ бозорларида вақтинчалик пасайиш кузатилмоқда
Ўтган ҳафта давомида “ЎзРТХБ” АЖнинг савдо иштирокчилари фаолликни камайтиришди. 28 июлдан 3 августгача бўлган давр ичида савдо ҳажмлари 121,3 млрд сўмгача камайган. Корпоратив харидларида эса ижобий динамика сақланиб қолган