Хабарлар


Малайзия биржаси UZEX биржаси учун вебинар ўтказди

24 февраль куни Малайзия биржаси (Bursa Malaysia) мутахассислари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси учун “Пальма ёғи бўйича биржа савдоларини ўтказиш ва улардан хежрлаш воситаси сифатида фойдаланиш” мавзусида 2-ўқув вебинарини ўтказдилар.

Батафсил

Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилмоқда

Жорий йил февраль ойида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг худудий филиаллари ходимлари томонидан республиканинг барча худудларида электрон давлат харидлари тизимини такомиллаштириш юзасидан йирик давлат буюртмачилари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Батафсил

Халқаро биржалар билан ишбилармонлик алоқалари ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги ПҚ-430-сон қарорининг ижросини таъминлаш доирасида жаҳоннинг йирик биржаларида кенг қўлланиладиган савдо механизмлари ва товар деривативларини амалиётга жорий қилиш мақсадида, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржалараро алоқаларни ривожлантириш бўйича амалий ишларни давом эттирмоқда.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 февраль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 481,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,3% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 90,2% - биржа савдолари; 0,05% - кўргазма-ярмарка савдолари; 9,6% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Ўзбек брокерлари Беларусь биржасида аккредитациядан ўтди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ)нинг брокерлари Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ)да аккредитациядан ўтказилди.

Батафсил

Давлат харидлари бўйича амалий семинарлар давом этмоқда

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси электрон давлат харидлари тизимини такомиллаштириш юзасидан давлат буюртмачилари билан давра суҳбатларини ўтказишни давом эттирмоқда.

Батафсил

15-28 февралда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

15-28 февралда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

Батафсил

Полиэтилен логистикаси босқичма-босқич электрон тизимга ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида 2022 йил 1 октябрдан суюлтирилган газ ва полиэтилен маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиб келаётган Шўртон ГКК, ўз маҳсулотларини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz электрон логистика портали орқали юклашни бошлади.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 февраль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 250,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 89,2% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 10,4% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил