Давлат харидлари бўйича навбатдаги давра суҳбати ўтказилди | Новости

20 Июн 2023

Жорий йил 20 июнь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳамда "O'ztransgaz" АЖ ходимлари иштирокида стратегик корхоналарнинг Давлат харидлари соҳасидаги муаммоларини ўрганиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ҳамда “O'ztransgaz” АЖ  томонидан ташкил этилди.

Давра суҳбатида “Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ масъул ходимлари томонидан давлат харидлари тизимида киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда буюртмачилар ва етказиб берувчилар учун яратилган қўшимча қулайликлар батафсил тушунтириб берилди.

Шунингдек, давлат харидлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давлат харидлари электрон тизимининг ишлаш тартиби, ҳудудлардаги давлат буюртмачилари ва улар томонидан амалга оширилган давлат харидларини таҳлили, мавжуд камчилик ва муаммолар, уларнинг ечимига доир масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида буюртмачиларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган янгиликлар, ўзгартиришлар ва мезонлар, жумладан, биржанинг давлат харидлари электрон савдо тизимида яратилган янги хизмат ва қулайликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, бу соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Курилди: 2046