Хабарлар


UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 17 – 23 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 989,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 13,4% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 88,8% биржа савдоларига, қолган 11,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Биржада навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

2023 йил 19 апрелда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “Товар бозорларида биржа механизмларни жорий этиш натижалари ва истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил

UZEX платформасида IP телефон рақамлари сотила бошлади

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz савдо тизими орқали харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган IP телефон рақамлар сотила бошланди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 10-16 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 297,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,7% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 85,2% биржа савдоларига, қолган 14,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Беларусь биржаси вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрди

13 апрелда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) ва Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) ўртасида имзоланган Стратегик ҳамкорлик келишувининг ижросини таъминлаш доирасида Беларусь биржаси вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар.

Батафсил

Беларусь брокерлари Ўзбекистон биржасида аккредитациядан ўтди

12 апрель куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ)нинг марказий офисида Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ)нинг брокерлари ва мутахассисларига сертификатларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда икки биржанинг раҳбарлари, мутахассислари ва брокерлари иштирок этдилар.

Батафсил

Йирик солиқ тўловчилари учун давлат харидлари соддалаштирилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича савдо тизими xarid.uzex.uz да иштирок этаётган йирик солиқ тўловчи тоифасига кирувчи давлат буюртмачиларига қўшимча қулайлик яратилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 543,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,1% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83% биржа савдоларига, қолган 17% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (27 март – 2 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 март – 2 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 517,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 69,3% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 83,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 16,0% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил