Давлат харидлари тизимида янги хизмат тури жорий этилди | Новости

11 Окт 2023

Давлат харидлари электрон тизимининг танлаш ва тендер (etender.uzex.uz) савдоларида етказиб берувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида лотлар юзасидан таклифларнинг муваффақиятли юборилганлиги ҳамда  дастлабки баённома шаклланганлиги тўғрисида мобил телефон орқали СМС-хабарларни (розилик билдирилганда) олиш имконияти яратилди.

Бунинг учун, етказиб берувчи керакли лотга ўз таклифини бериш жараёнида “Талаблар” бўлимида “СМС-хабарнома” тугмаси ёрдамида, мобил телефон рақамини киритган ҳолда тасдиқловчи код орқали ушбу хизматга уланади.

Ушбу яратилган функция харид иштирокчиларига танлаш ва тендер бўйича тақдим қилган электрон таклифларини “Таклиф юборилган” ва “Дастлабки электрон баённома шаклланган” босқичидан хабардор бўлиш имконини беради.

Кўрилди: 2704