Хабарлар


Хитойлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

2023 йил 13 июнь куни Хитойнинг озиқ-овқат, қурилиш, нефть, кимё, IT ва фармацевтика соҳаларидаги 10 та компаниялари вакиллари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) марказий офисига ташриф буюрдилар.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (5 - 11 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 – 11 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 133,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,9% га камдир.

Батафсил

Халқаро анжуман доирасида биржалар ўртасида мулоқотлар ўтказилди

2023 йил 6-7 июнь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакиллари Будапешт шаҳрида (Венгрия) бўлиб ўтган Фьючерс бозорлари уюшмасининг (AFM) 25-чи йиллик анжуманида иштирок этишди.

Батафсил

Давлат харидлари тизимида комплаенс назорат хизмати жорий этилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг xarid.uzex.uz давлат харидлари электрон тизимида давлат буюртмачиси учун коррупцияга қарши ички назорат “комплаенс” вакилини қўшиш имкони яратилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (29 май – 04 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 май – 04 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 506,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,1% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 70,3% биржа савдоларига, қолган 29,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Далян товар биржаси билан ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Биржалараро алоқаларни ривожлантириш ва янги биржа воситаларини жорий этиш чора-тадбирлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) Далян товар биржаси (DCE) билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.

Батафсил

Хитойда уч томонлама меморандум имзоланди

Жорий йил 29 майда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “China Zheshang Bank” АЖ Хитой банки ўртасида уч томонлама Ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 май)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 178,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,8% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83,3% биржа савдоларига, қолган 16,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Биржанинг Бухоро филиалига пресс-тур ташкиллаштирилди

Жорий йил 25 майда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Бухоро филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил