Давлат харидлари мавзусида семинар ўтказилди | Новости

17 Янв 2024

2024 йил 17 январь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази биносида “Давлат харидларида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, давлат буюртмачилари, давлат харидлари электрон тизимининг операторлари ва “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мутахассислари 2023 йилда хarid.uzex.uz савдо платформасида давлат буюртмачилари ва харид иштирокчилари учун жорий қилинган қулайликлар ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича тақдимот ўтказишди.

Семинар давомида давлат харидлари соҳасида ишлаб чиқилаётган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси, давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Хусусан, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари тизимида ортиқча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш ҳамда соҳага илғор халқаро амалиётни жорий қилиш бўйича таклифлари киритилди.

Семинар иштирокчилари биржа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Курилди: 3731