UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 январь) | Новости

29 Янв 2024

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 10 547,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 81,2% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 71,3% биржа савдоларига, қолган 28,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 5 111,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 1 578,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 875 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 20,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 7 519,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Полиэтилен

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 499,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 700,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 923,6 минг сўмдан 16 725,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 82 та харидор иштирок этди.

Омухта ем

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 14 100,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 2 291,0 тоннаси, яъни 16,2% сотилди. 

Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 1 831,3 минг сўмдан 1 767,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 14 та харидор иштирок этди.

Аммиакли селитра

Биржа савдолари орқали 11 103,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Аммиакли селитранинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 221,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 33 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитра бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 031,9 минг сўмдан 2 961,5 минг сўмгача пасайди.

Курилди: 3783