Хабарлар


Биржа раҳбарияти ҳудудларда фуқароларни сайёр қабулларини ўтказмоқда

Жорий йил январь-февраль ойларида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарувининг 2023 йил 13 январдаги 6-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан 2023 йил давомида жисмоний ва юридик шахслар билан ҳудудларда ўтказиладиган сайёр қабуллар” жадвалига мувофиқ биржа раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш ташкиллаштирилди.

Батафсил

Электрон логистика порталининг мобиль иловаси ишга туширилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz электрон логистика порталида савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида порталнинг E-LOGISTICS мобиль иловаси тест режимида ишга туширилди.

Батафсил

Биржада оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди

2023 йил 31 январда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “Биржа савдолари ва электрон тижорат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 январь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 316,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 16,2% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 88,1% - биржа савдолари; 0,3% - кўргазма-ярмарка савдолари; 11,3% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 январь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 16 – 22 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 992,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,0% га камдир. Бунда сотувларнинг 92,9% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 6,7% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Давлат харидлари тизимида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизми жорий қилинди

Давлат харидлари тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича etender.uzex.uz электрон савдо тизимида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш механизми жорий этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 январь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 141,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 32,7% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 94,3% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 5,3% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Давлат харидлари тизимида навбатдаги қулайлик жорий этилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларини электрон тарзда расмийлаштириш имкони яратилди.

Батафсил

17-31 январда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

17-31 январда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

Батафсил