Ўтган ҳафта давомида, яъни 8-14 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 907,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,0% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 63,3% биржа савдоларига, қолган 36,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 592,7 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 92,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 030 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,5 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 841,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 140 648,0 тонна семент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 35,2 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда сементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 645,3 минг сўмдан 630,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 154 та харидор иштирок этди.
Шакар
Биржа савдоларига 10 400,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 9 291,0 тоннаси, яни 89,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 418 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 461,6 минг сўмдан 13 384,7 минг сўмгача пасайган.
Шрот
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 14 054,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 6 938,0 тоннаси, яни 49,4% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 37 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 954,4 минг сўмдан 3 296,2 минг сўмгача пасайди. Шротнинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 735,0 тоннани ташкил қилди.
Курилди: 2353