Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш мақсадида 2023 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-156-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш халқаро жамғармаси (I-REC) билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасида “яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилади.
Бунда, Битта “яшил энергия” сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр ишлаб чиқарилганини тасдиқлайди.
Мазкур сертификатлар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сотилиб, бунинг учун биржа савдоларида “яшил энергия” сертификатларини сотишга мўлжалланган алоҳида “яшил энергетика секцияси” ташкил қилинади.
Ушбу механизмнинг жорий этилиши қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини Европа ва бошқа ривожланган давлатлар бозорларига экспорт қилишда имтиёзлардан фойдаланиш имконини беради.
Қарорнинг тўлиқ матни билан биржанинг расмий вебсайтининг Меъёрий-ҳуқуқий база бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5605