Давлат харидлари бўйича яна бир семинар ўтказилди | Новости

22 Июн 2023

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидларини ташкил этиш бўйича мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари “Давлат харидларида, давлат буюртмачиси сифатида харидларни амалга ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда “Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ масъул ходимлари томонидан давлат харидлари тизимида киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда буюртмачилар учун яратилган қўшимча қулайликлар батафсил тушунтириб берилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, бу соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Кўрилди: 1147